Қирғизистонда коронавирус билан касалланган беморлар сони 144 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Қосимбек Мамбетовга таяниб, АКИpress хабар берди.
Ўтган бир сутка ичида яна 14 киши коронавирус билан касалланган:
- Сузоқ тумани — 6;
- Қорасув тумани — 4;
- Бишкек шаҳри — 1;
- Новқат тумани — 1 нафар.
«Афсуски, тиббиёт ходимларимиз орасида таҳлил натижалари ижобий чиққанлар бор. Кеча 8 киши эди, бугун 9 нафарга етди», — дейди Мамбетов.
Аввалроқ Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: