АҚШда коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони 7 минг кишидан ошди. Бу ҳақда вирус тарқалишини реал вақт режимида кузатаётган Жон Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган. Ўтган икки кун ичида мамлакатдаги қурбонлар сони 2 мингдан ошиб кетди.
Пандемия бошланганидан буён Қўшма Штатларда COVID-19 коронавируси оқибатида 7152 киши вафот этди. Вирус билан касалланганлар сони 277 минг кишидан ошиб кетган.
АҚШ қурбонлар сони бўйича Италия ва Испаниядан кейин учинчи ўринда кетмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра коронавирус оқибатида Италияда 14 681 киши, Испанияда эса 11 198 киши вафот этган.
Мавзуга доир: