Focus Features студияси яқинлашиб келаётган “Оскар” тақдимотига “Обсессия” ҳоррор фильмини илгари суриш бўйича кенг кўламли кампанияни бошлади. Variety нашрининг хабар беришича, студия Карри Баркернинг фильмидаги ёрқин роли учун Инди Наварреттини “Энг яхши аёл роли” номинациясига даъвогар сифатида кўрсатмоқчи. Шунингдек, картинани номзодликка даъво қила оладиган деярли барча йўналишлар бўйича тақдим этиш режалаштирилган.
Студиянинг ўзи Баркерни бир йўла учта — “Энг яхши режиссёр”, “Энг яхши оригинал сценарий” ва “Энг яхши монтаж” — йўналишларида номзод қилиб кўрсатмоқда. Ўз вақтида Шон Бейкер билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган эди: унинг “Анора” фильми режиссюра, сценарий ва монтаж учун мукофотларни қўлга киритганди.
Наварретти бутун кампаниянинг марказий фигурасига айланади. Focus Features унинг “Обсессия”даги ижроси фильмга эътиборни жалб этиб, бошқа йўналишлардаги мавқейини ҳам мустаҳкамлашига умид қилмоқда.
“Обсессия” прокатда аллақачон яхши натижа кўрсатди — 750 минг долларлик бюджет билан суратга олинган фильм дунё бўйлаб 505,6 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.
“Обсессия” фильмини ҳам “Олтин глобус”га юборишмоқчи — уни қайси йўналишда тақдим этиш ҳозирча ҳал қилинмаган. Focus Features “Обсессия” фильмини қуйидаги йўналишларда тақдим этишни режалаштирмоқда:
- “Энг яхши фильм”;
- “Энг яхши режиссёр” — Керри Баркер;
- “Энг яхши аёл роли” — Инди Наварретти;
- “Энг яхши эркак роли” — Майкл Жонстон;
- “Иккинчи даражали энг яхши эркак роли” — Купер Томлинсон;
- “Иккинчи даражали энг яхши аёл роли” — Меган Лоулесс;
- “Иккинчи даражали энг яхши эркак роли” — Энди Рихтер;
- “Энг яхши оригинал сценарий” — Керри Баркер;
- “Энг яхши кастинг” — Скайлер Зёрн;
- “Энг яхши декорациялар” — Вивиан Грэй;
- “Энг яхши операторлик иши” — Тейлор Клемонс;
- “Энг яхши либослар дизайни” — Блер Жеймс;
- “Энг яхши монтаж” — Керри Баркер;
- “Энг яхши грим ва соч турмаги” — Элли Шехорн;
- “Энг яхши овоз” — Ижай Голд ва Бен Зарай;
- “Энг яхши оригинал саундтрек” — Рок Бёрвелл.








