Daryo

Қайта-қайта кўришга арзигулик 6 та турк фильми ва сериали

Бадавлат ва эътиборли Ўздемир оиласи зиёфат уюштиради. Юқори табақадаги меҳмонлар билан суҳбатлашиб ўтирганларида, уйга полиция кийимидаги одамлар кириб, ўғиллари Керемни ўғирлаб кетганини сезмай қолишади

4 дақиқа ўқиш3 467 кўришлар0 изоҳ0

Йилдан-йилга оммалашиб бораётган турк лойиҳалари орасида фақат бир марта кўришга арзигулик сериал ва фильмлар ҳам учрайди, аммо баъзиларини қайта-қайта кўргингиз келади.

“Қалбингдан сўра” (2010)

Фото: Фильмдан кадр
  • Бош ролларда: Туба Буюкустун, Жаҳит Эже, Ҳоқон Эратик ва бошқалар.

Фильм бир-бирига мос тушадиган икки инсоннинг таъсирли ва ғамгин муҳаббат қиссасини ҳикоя қилади. Мулойим Эсма ва эҳтиросли Мустафо бир-бирига ошиқ. Улар ҳаётларини бир-бирисиз тасаввур қила олмайди. Бироқ улардан бири ўзининг ҳақиқий эътиқодини яширмоқда. Шу пайтда насронийлар яширинишга, марҳумларини мусулмон қабристонларига дафн этишга ва солиқлар тўлашга мажбур бўлмоқда. Усмонли империяси бир қатор ислоҳотларни жорий этди, улар туфайли насронийлар мусулмонлар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлдилар, черков эса ўз издошларини яширинишни тўхтатишга даъват этмоқда. Аммо жамият бунга ҳали тайёр эмас: динлар ўртасидаги кураш давом этмоқда ва бу ошиқларга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

“Йўқотилганлар” (2013-2014)

Фото: Фильмдан кадр
  • Бош ролларда: Мете Хорозоғлу, Асли Энвер, Каан Ташанер ва бошқалар.

Бадавлат ва эътиборли Ўздемир оиласи зиёфат уюштиради. Юқори табақадаги меҳмонлар билан суҳбатлашиб ўтирганларида, уйга полиция кийимидаги одамлар кириб, ўғиллари Керемни ўғирлаб кетганини сезмай қолишади. Кейинчалик маълум бўладики, бу “полициячилар” аслида ниқобланган жиноятчилар экан. Йигитнинг отаси Кемал фарзандини қутқариш учун ҳамма нарсага тайёр: таниш-билишларини ишга солади, барча мол-мулкидан воз кечишга рози - бироқ барчаси бекор, қидирув ишлари натижасиз қолади. Шунда у ҳозирда жиноятларни хусусий тарзда текшираётган собиқ полициячи Меҳмет Кантаржига мурожаат қилади. Аммо ўғриларнинг асосий мақсади фақатгина бойлик орттириш эмас.

“Кичкина келин” (2013-2015)

Фото: Фильмдан кадр
  • Бош ролларда: Гўзде Мукавелат, Уфук Шен, Орхан Шимшек ва бошқалар.

Воқеалар икки оила - бой ва нуфузли Керман хонадони ҳамда уларга хизмат қилувчи камбағал эр-хотин Каралар атрофида кечади. Ферман Қара Керманларнинг қизига ошиқ бўлиб, унга уйланмоқчи бўлади. Қиз ҳам уни севади, бироқ бадавлат оила бунга қарши: қизларига тенг жуфт топиш керак. Шунда ошиқлар қочиб кетишга аҳд қилишади, аммо уларни тез орада қувиб етишади ва энди уларга ўлим хавфи таҳдид солмоқда. Шунда Заҳронинг отаси (Ферманнинг синглиси) уни ҳақоратланган Керман оиласининг ўғлига узатишга қарор қилади. Шундай қилиб 13 ёшли қизалоқ ногиронлар аравачасидаги йигитнинг хотини бўлиб, унинг шафқатсиз оиласига келинлик қилади. Аммо бу синов ягона эмасди: Заҳронинг онаси ўлими олдидан унинг ўгай онаси эканлигини айтади. Шу пайт шаҳарга янги туғилган қизини ўлди деб ўйлаган Мелек исмли аёл қайтиб келади.

“Отам ва ўғлим” (2005)

Фото: Фильмдан кадр
  • Бош ролларда: Четин Текиндор, Фикрет Кускан, Эге Танман ва бошқалар.

Анча илгари Ҳусайн афанди ўғлини қишлоқдан шаҳарга жўнатади. У ерда Содиқ оилавий хўжаликда отасининг ўрнини эгаллаш учун қишлоқ хўжалиги муҳандислигини ўрганиши лозим эди. Бироқ йигит журналистика ва сиёсий ҳаракатларга берилиб кетиб, отасининг ғазабига дучор бўлади. Содиқ шахсий ҳаётини тартибга солади: уйланади, фарзанд кутишади. Аммо чақалоқ туғиладиган куни Туркияда ҳарбий тўнтариш содир бўлади, барча хизматлар тўхтаб қолади, ҳеч ким аёлни касалхонага етказа олмайди. У кўчада фарзандини дунёга келтириб, вафот этади. Содиқ ўғли Денизни ўзи тарбиялайди. Сиёсий қарашлари туфайли қамоқхонага тушиб, у ердан оғир хаста бўлиб чиқади. Энди у ўғлини тарбиялаши учун ота-онасига топширмоқчи. Содиқ ўз хўжалигига қайтгач, ўғли ҳақи-ҳурмати учун отаси билан муносабатларни тиклашга узоқ вақт уринади. Ўзи ота бўлгач, илгари чидаб бўлмас туюлган отасининг хатти-ҳаракатларини тушуна бошлайди.

“Бебаҳо вақт” (2010-2013)

Фото: Фильмдан кадр
  • Бош ролларда: Айча Бингўл, Йилдиз Чағри Атиксой, Арас Булут Ийнимли ва бошқалар.

Сериал воқеалари Акарсу оиласи атрофида кечади. Оила бошлиғи Али денгизчи, кема капитани. Унинг хотини Жамила ва тўрт фарзанди бор: ҳуқуқшунослик факультети талабаси Беррин, ўрта мактаб ўқувчилари Айлин ва Мете ҳамда кичкинтой Усмон. Бундан ташқари, Алининг оиласини барбод қилган маъшуқаси Керолайн ҳам бор. У Акарсунинг уйига бостириб келганда, Жамила уни пичоқ билан жароҳатлайди. Керолайн омон қолади ва Алига шарт қўяди: агар у хотини билан ажрашиб, унга уйланса, полицияга берган аризасини қайтариб олишини айтади. Шундай қилиб, ҳар бир қаҳрамон мураккаб танлов, шантаж ва хиёнатлар гирдобига тушиб қолади, ақл бовар қилмас синовларга дуч келади.

“Ҳаёт азоблари” (2005-2007)

 
Фото: Фильмдан кадр
  • Бош ролларда: Кенан Имирзалиоғлу, Селин Демиратар, Ўғуз Галели ва бошқалар.

Меҳмет ва Нермин Истанбулнинг чеккасида яшаб, турмуш қуриб яхши уйга эга бўлиш учун жон-жаҳди билан ишлашади. Аммо ҳеч қандай меҳнат уларни қашшоқликдан қутулиш орзусига яқинлаштирмайди. Бир куни чиройли ва бадавлат Эндер Нерминни кўриб, унга ошиқ бўлиб қолади. У Эндерга турмушга чиқиб, севгилисини ўтмишда қолдириб, фаровон ҳаёт кечира бошлайди. Меҳмет эса ҳамон уни севади ва хиёнат учун бой рақибидан ҳамда Нерминнинг ҳозирги эридан ўч олишни орзу қилади. Бунинг учун у тезда бойлик орттириш ва севгилисининг меҳрини қайтариш мақсадида жиноий режа тузади.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Бугун, 13:10

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Бугун, 12:51

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

27-Сентабр, 09:46