Куз нафақат адёллар, сериаллар ва қайноқ қаҳванинг қайтиши билан, балки бошқа сабабларга кўра ҳам “қайноқ” бўлиши кутилмоқда. Кинотеатрларда бизни Бред Питт, Том Круз, Жонни Депп, Дакота Жонсон, Энн Ҳетеуэй ва бошқа йирик юлдузлар кутмоқда. Мавсумнинг тақвимингизда белгилаб қўйишга арзийдиган асосий премераларини бир жойга тўпладик.
“Қўзғолон”
- Ролларда: Эндрю Гарфилд, Жейми Белл, Стивен Диллейн, Том Ҳолландер, Космо Жарвис, Томасин Маккензи.
- Жаҳон премераси: 11 сентябрь.
Тарихий жанрдаги ушбу жангари фильм томошабинларни ХIV аср Англиясига олиб боради. Вабо, катта солиқлар ва қирол Ричард II нинг шафқатсиз ҳукмронлиги халқни қўзғолонга бошлайди, оддий том ёпувчи Уот Тайлер эса кутилмаганда оддий одамлар қўшинига сардорлик қила бошлайди.
- Ролларда: Бред Питт, Ж. К. Симмонс, Анна Ламбе.
- Намойиш санаси: 24 сентябрь.
Ҳар бир Голливуд актёри қачондир мажбурий босқичдан ўтиши – ит билан бирга фильмга тушиши керак. Кузда бу анъанани Бред Питт давом эттиради. Воқеалар марказида собиқ махсус кучлар аскари ва унинг содиқ ити Один туради. Авиация ҳалокатидан сўнг қаҳрамонлар Алясканинг шафқатсиз ва ёввойи табиатида жон сақлашга мажбур бўлади. Фильмга Девид Эйр режиссёрлик қилган, Бред Питтнинг ўзи эса нафақат бош ролни ижро этган, балки продюсерлардан бирига ҳам айланган.
- Ролларда: Дакота Жонсон, Энн Ҳетеуэй, Жош Ҳартнетт.
- Жаҳон премераси: 2 октябрь.
Ёзувчи Лоуэн Эшли машҳур китоблар туркумининг сўнгги қисмини муаллиф Верити Кроуфорд ўрнига ёзиб тугатиш таклифини олади. Бироқ бу иш тезда бировнинг сирлари ичра хавфли саёҳатга айланиб кетади. Лоуэннинг ёнида Веритининг эри Жереми пайдо бўлади — келишган, сирли ва нимадир яшираётгани аниқ бўлган эркак.
- Ролларда: Том Круз, Жесси Племонс, Сандра Ҳьюллер, Риз Аҳмад, Софи Уайлд, Эмма ДъАрси, Жон Гудман.
- Намойиш санаси: 1 октябрь.
Том Круз яна борини гаровга тикмоқда — бу сафар “Оскар” учун. Леонардо Ди Каприога “Омон қолган” фильми учун узоқ кутилган ҳайкалчани тақдим этган режиссёр Алехандро Гонсалес Инярриту Том билан ҳам шунга ўхшаш тажрибани қўллаб кўрмоқчи. Бу инсониятни фалокат оқибатларидан қутқаришга уринаётган нуфузли шахс ҳақидаги сатирик ҳикоядир. Рол учун Круз ташқи кўринишини ўзгартирди ва ҳатто қариялик гримида намоён бўлди. Энди бу ўзгариш актёрга орзу қилинган мукофотни олиб келиш-келмаслигини билиш қолди, холос.
- Ролларда: Женна Ортега, Эми Адамс, Миа Тария, Саймон Бейкер, Стив Бушеми.
- Намойиш санаси: 22 октябрь (жаҳон премераси).
Нобель мукофоти совриндори Кадзуо Исигуронинг шу номли романи асосида суратга олинган фильм болага ҳамроҳ бўлиш учун яратилган Клара исмли сунъий қизча ҳақида ҳикоя қилади. Бироқ вақт ўтиши билан Клара машина учун хос бўлмаган саволлар бера бошлайди: муҳаббат, дўстлик ва инсоний бахт нима ўзи? Фильм режиссёри – Тайка Вайтити.
- Ролларда: Сем Рокуэлл, Жон Малкович, Стив Бушеми, Том Уэйц, Паркер Поузи.
- Жаҳон премераси: 5 ноябрь.
Воқеалар марказида Чилидаги давлат тўнтариши арафасида Пасха оролига жўнатилган икки Марказий разведка бошқармаси агенти туради. Қаҳрамонларни осойишта хизмат сафари ўрнига фитналар, эски сирлар ва йўриқномада мутлақо кўзда тутилмаган маҳаллий аҳоли билан мулоқот кутмоқда.
- Ролларда: Жонни Депп, Сем Клафлин, Иэн Маккеллен, Дейзи Ридли, Андреа Райзборо, Руперт Гринт.
- Намойиш санаси: 12 ноябрь (жаҳон премераси).
Жонни Депп катта кинога қайтмоқда — ва дарҳол жаҳон адабиётининг энг машҳур хасисларидан бири қиёфасида. Актёр “Рождество қиссаси”нинг янги талқинида Эбенезер Скруж ролини ижро этади. Режиссёр Тай Уэст Чарльз Диккенснинг мумтоз асарига ўзига хос ёндашувни таклиф этади.
- Ролларда: Николас Ҳолт, Зои Кравиц, Анна Савай, Кристиан Слейтер, Пит Девидсон.
- Намойиш санаси: 13 ноябрь (жаҳон премераси).
Бир тўда босқинчилар банк ўмарлашни ҳақиқий реалити-шоуга айлантириб, ўз жиноятларини тўғридан тўғри ижтимоий тармоқларда намойиш этади. Ҳакер-блогерлар қанча кўп кўрилса, тажрибали ФҚБ агенти ва технологиялар бўйича даҳо мутахассис уларга шунча яқинлашиб боради. Асосий интрига шундаки, жиноятчилар бу шов-шув улар учун ҳукмга айланмасидан тўхтай олармикан?
- Ролларда: Жозеф Зада, Майя Ҳоук, Уитни Пик, Эл Фаннинг, Жесси Племонс, Рейф Файнс, Женнифер Лоуренс, кичик Келвин Ҳаррисон, Гленн Клоуз.
- Намойиш санаси: 19 ноябрь (дунё), 19 ноябрь (Россия).
“Ҳаёт-мамот ўйинлари 2” яна катта экранларга қайтмоқда. Бу галги ҳикоя франшиза мухлисларига Вуди Ҳаррелсон тимсолида таниш бўлган ёш Ҳеймитч Абернети ҳақида сўзлайди. Воқеалар 50-Очлик ўйинлари даврида юз беради, демак, бизни яна ўлим синовлари, сиёсий ўйинлар ва тирик қолиш учун кураш кутмоқда. Янги фильмда таниш қаҳрамонлар ҳам кўриниш беради, Женнифер Лоуренс эса Китнисс ролига қайтади, аммо бу сафар бошқа мақомда.








