Daryo

Шрекдан Алоуддингача: мультфильм қаҳрамонларининг реал ҳаётдаги прототиплари

Мультфильм қаҳрамонларининг нигоҳи ҳайратланарли даражада таниш туюлгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

4 дақиқа ўқиш166 356 кўришлар0 изоҳ0

Мультфильм қаҳрамонларининг нигоҳи ҳайратланарли даражада таниш туюлгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Рассомлар кўпинча илҳомни тирик инсонлардан — уларнинг мимикаси, юриш-туриши ва ҳатто сочларини тўғрилаш услубидан излайди. Биз қайси Голливуд юлдузи Алоуддинга табассум ҳадя этганини, кимнинг харизмаси Шрекни ёдда қоларли ёвуз қаҳрамонга айлантирганини ва нима учун Винни Пух бир меҳрибон актёрни бунчалик эслатишини аниқладик.

Фрекен Бок — Фаина Раневская

Актрисанинг харизмасидан илҳомланган саҳналаштирувчи рассом Анатолий Савченко Фаина Георгиевнанинг ўзи ҳаддан ташқари қўпол деб ҳисоблаган персонажни чизади. Аммо уни Фрекен Бок карикатура эмас, балки кўнгли очиқ ва ғоятда харизматик персонаж эканига ишонтиришади. Натижада айнан Раневскаянинг овоз бергани ва қўшган ҳиссаси туфайли қаттиққўл тарбиячи якунда шон-шуҳратни орзу қиладиган ва телевизор кўриб хурсанд бўладиган аёлга айланади.

Батон — Евгений Леонов

“Вася Куролесовнинг саргузаштлари” мультфильмидаги энг ёрқин персонажлардан бири – Батон. Унга Евгений Леонов овоз берган. Мултпликатор рассомлар актёрнинг нафақат ташқи қиёфасини, балки характерини ҳам экранга олиб чиқа олган. Улар Батонга Леоновнинг овози билан бирга унинг ўзига хос мимикаси, имо-ишоралари ва ҳатто машҳур “кўз қисиши”ни ҳам беришган.

Тимсоҳ Гена — Ян Фрэнкэл

Болалигимизнинг энг севимли қаҳрамонларидан бири бўлган Тимсоҳ Генанинг ҳам реал прототипи бор. Саҳналаштирувчи рассом Леонид Шварсман образ устида ишлаш жараёнида таниқли бастакор ва актёр Ян Фрэнкэлнинг хусусиятларидан “ўзлаштирган”. Назокатлилик, кўзларидаги чексиз меҳр, бир оз букчайган қомати ва ҳатто Генанинг мафтункор тумшуғига айланган узун бурни ҳам айнан уни эслатиб туради.

Тўтиқуш Кеша — Геннадий Хазанов

Дастлаб Кеша шунчаки кулгили тўтиқуш бўлиши керак эди, бироқ Хазановнинг овози унга ўзгача характер ва нозик табиат ато этди. Бу овоз ташқи қиёфани қай даражада шакллантиришига ёрқин мисолдир. Жўшқин ҳаракатлар, бошни орқага ташлаш ва, албатта, ўша афсонавий кокил — буларнинг барчасида Геннадий Викторовичнинг темпераменти яққол сезилиб туради.

Оппоғой — Марж Чемпион

Оппоғойнинг прототипи нафис раққоса ва актриса Марж Чемпион бўлган. У студияга келиб, аниматорлар унинг кўйлагининг ҳар бир ҳаракатини ва бошининг майин бурилишини илиб олишлари учун соатлаб рақсга тушган, югурган ва турли саҳналарни ижро этиб берган. Рассомлар унинг нурли табассуми ва ўша қизларга хос соддаликни экранга олиб чиққанлар.

Бўри — Армен Жигарханян

“Бўри ва ит” мультфильмидаги Бўри ёдингиздами? Армен Жигарханян Бўрига фақат ўз овозинигина туҳфа қилмаган. Дастлабки эскиз актёрнинг қалин ва дадил овозига мос келмаган. Натижада рассомлар унга Жигарханянга хос букрилик, солқи қовоқлар ва маънодор нигоҳни қўшишган.

Шрек — Морис Тие

Шрекнинг ҳам реал ҳаётдаги прототипи ҳам бор. У “Француз фариштаси” лақаби билан танилган профессионал курашчи Морис Тие бўлган. Унинг қўпол ташқи кўриниши ортида аслида самимий ва меҳрибон қалб соҳиби яширинган эди. Морис ниҳоятда билимдон бўлган: у 14 та тилни билган, шеърлар ёзган ва мумтоз мусиқани севиб тинглаган. DreamWorks студияси рассомлари унинг қиёфасини жуда нозик тарзда акс эттира олганлар.

Сув париси Ариэл — Алисса Милано

Кўпчиликнинг севимлисига айланган сув парисининг ташқи кўриниши ёш Алисса Миланодан илҳомланиб яратилган. Ўша пайтда у актрисалик фаолиятини эндигина бошлаётган эди. Disney рассомлари унинг нигоҳини, юз ифодаларини ва ҳатто сочларини тўғрилашдаги ўша шўх одатини ҳам акс эттиришга ҳаракат қилишган.

Қузғунлар — The Beatles

Дастлаб Disney студияси бу қаҳрамонларга The Beatles гуруҳининг ўзи овоз беришини режалаштирганди. Аниматорлар қушларга машҳур мусиқачиларнинг ўзига хос соч турмаклари, хулқ-атвори ва ҳатто Ливерпульга хос ҳазилларини ҳам беришган. Охир-оқибат ҳамкорлик амалга ошмади, бироқ рассомлар дизайнни ўзгартирмасликка қарор қилишди, чунки у жуда жонли ва жозибадор чиққан эди.

Винни Пух — Евгений Леонов

Евгений Леонов овоз берган яна бир персонаж Винни Пух. Дастлаб у анча пахмоқ ва ўйинчоққа ўхшаган бўлиши керак эди, бироқ овоз бериш синовига Леонов келгач, ҳаммаси ўзгарди. Айиқчанинг овози ўзгача жаранглаши учун Леоновнинг овоз ёзувлари 30% га тезлаштирилган ва шу тариқа ўша бетакрор тембр пайдо бўлган. Аммо энг асосийси ўзгаришсиз қолди: меҳрибон табассум, бурунни кулгили тарзда қашиб қўйиш одати ва ҳеч қандай сохталик аралашмаган чин самимият.

Эдна Мод — Эдит Хед

Эдна Мод — “Супероила” мультфильмидаги либослар бўйича дизайнер, Pixar аниматорларининг шунчаки хаёл маҳсули эмас, балки ҳаётда бор инсондир. Унинг прототипи Голливуд афсонаси Эдит Хед бўлган. Эдит фаолияти давомида 8 та “Оскар” мукофотига сазовор бўлган ва кинематографнинг олтин даври энг ёрқин юлдузларига либослар тиккан. Эдна Эдитдан нафақат ташқи кўринишини, балки темирдек мустаҳкам характерини ҳам олган.

Ўғрилар сардори — Фаина Раневская

Фаина Раневская прототипи асосида яратилган яна бир образ — бу “Бремен мусиқачилари” мультфильмидаги қароқчилар сардоридир. Айтишларича, Раневскаянинг ўзи ҳам ўз мультфильм “нусхаси”дан мамнун бўлган. Персонажда актрисанинг иродали ияги, ўткир нигоҳи ва ақл бовар қилмайдиган харизмаси яққол сезилиб туради.

Алоуддин — Том Круз

Дастлаб Алоуддин анча ёшроқ бўлиб, Майкл Жей Фоксга ўхшаши режалаштирилган эди. Бироқ рассомлар қаҳрамонга ўзига ишонч ва ўша машҳур Голливуд жозибасини қўшишга қарор қилишди. Шу тариқа мўлжал ёш Том Крузга ўзгарди. Брендга айланган оппоқ тишли табассум, бир тутам соч ва ҳатто қошларни кўтариш манераси — буларнинг барчасини Алоуддин ўз прототипидан мерос қилиб олган.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

Бугун, 13:54

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Бугун, 13:10

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Бугун, 12:51

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15