Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Хонанда Малика Равшанова тиғиз иш кунида ҳам фарзандларига вақт ажратишга улгурмоқда.

Актриса Маржона Мирзаалиева Дубай шаҳрига саёҳатидан суратлари билан бўлишди.

Ҳуқуқшунос, таниқли блогер ва актёр Отабек Маҳкамов президент томонидан “Мардлик” ордени билан мукофотланди. У ушбу эътирофни марҳум онаси ва бувисига ҳамда барча обуначиларига бағишлагани ҳақида ёзиб қолдирди.

Турк актрисаси Туба Буюкустун ёзги таътилдаги суратлари билан кўриниш берди.

Хонанда Шаҳло Салаева фарзанди ва онасининг соғлиғи учун обуначиларидан дуо сўрамоқда.

Актриса, бошловчи Ситора Фармонова укаси билан янги саёҳат сари йўл олди.

Актриса Ҳувайдо Жумаева янги автомобил сотиб олиб, қувончини обуначилари билан бўлишди.

Болливуд юлдузи Кажол ҳазил аралаш “Менинг маслаҳатларимга амал қилиб хато қилганларнинг хатоларидан ҳам сабоқ оламан”, деб ёзмоқда.

Тингловчилари орасида “ўзбек Шакираси” номи билан танилган хонанда Мафтуна Холмуродова турмушга чиқди. Тўйда Машҳур Муҳаммад, Маъмурбек Холмедов ва бир қанча санъаткорлар хизматда бўлди.








