Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Кино ва театр актёри Муҳаммадисо Абдулҳаиров 16 август куни 56 ёшни қаршилади.

Дизянер, бир нечта бизнеслар эгаси Диёра Усмонова “Саади” номли янги парфюмини намойиш қилди.

Актриса Феруза Юсупова ва турмуш ўртоғи инстаблогер Абдували Саҳиев қизи билан оилавий вақт ўтказмоқда.

Муниса Ризаева поезддаги йўловчилар учун жонли концерт қўйиб берди.

Инстаблогер Бобур Мансуровнинг рафиқаси Фариза оилавий суратини обуначилари билан бўлишди.

Раққоса Паризода қизлари Эъзоза ва Саъдиянинг хурсандчилиги у учун барча нарсадан устунлиги ҳақида ёзмоқда.

Хонанда Шаҳло Салаева турмуш ўртоғи Вейсел Дулгерга ноодатий совға ҳозирлади — у сунъий интеллект орқали ўзларининг севги тарихи акс этган видео тайёрлади.

Актриса Шаҳло Зориова сунъий интеллект орқали ўзини ўтган асрда Рим кўчаларида тасвирлади.

Ўзбекистон биринчи президентининг набираси, инстаблогер Марям Тиллаева тўйда қўшиқ куйлаётгани акс этган видеони улашди.








