Daryo

“Оскар” мукофотига сазовор бўлган энг яхши 8 та саундтрек

Симба ҳақидаги мультфильм Диснейнинг энг катта даромад келтирувчи лойиҳаларидан бирига айланади. Бюджети 45 миллион доллар бўлган картина кассада 750 миллион доллар йиғади.

5 дақиқа ўқиш4 087 кўришлар0 изоҳ0

Ҳар йили дунё бўйлаб мингдан ортиқ саундтреклар ёзилади. Аммо улардан фақат биттаси “Йилнинг энг яхши саундтреки” деб топилиб, олтин ҳайкалчани олади. Ғолиблар орасида жаҳон юлдузлари — Элтон Жон ва Селин Дион ҳам бор. Ушбу куйлар остида Том Круз ва Том Хенкс машҳур бўлганди.

Мадонна (“Эвита”)

Мадонна — буюк қўшиқчи. Аммо актрисалик карьераси учун Мадонна саккизта "Олтин малина" антимукофотини олган, шу жумладан “ХХ асрнинг энг ёмон актрисаси” деб топилган. Аммо у “Эвита” (1996) фильмидаги “You Must Love Me” қўшиғи учун Мадонна “Оскар” мукофотига сазовор бўлади. 

Ушбу кинолойиҳада собиқ Пенн хоним Элизабет Тейлорнинг рекордини янгилади. Лиззи “Клеопатра” фильмида 64 та либос кийган бўлса, Мадонна либослар сонини 92 тага етказади.

Бастакор Эндрю Ллойд Уэббер “Мушуклар” ва “Опера хаёлоти” саҳналарида ўзини даҳо эканлигини исботлайди. Шу боис “Эвита”да унчалик жон куйдирмайди. У бир нечта эстрада қўшиқларини яратади ва улардан бири шундай юксак эътирофга эришганида жуда ҳайрон қолади.

Адел (“Координаталар: Skyfall”) 

Адел иккинчи исми Лори Блулигидан жуда уялади (ота-онаси уни Терволина деб ҳам чақиришарди). Шунинг учун у ҳамма учун қисқа бўлган тахаллус олди. Бу ном билан у супермоделга айланиши мумкин эди, лекин у хонандалик йўлини танлади. Натижа: “Координаталар: Skyfall” фильми учун 2013 йилда энг яхши қўшиқ учун 10 та “Гремми” ва яна бир “Оскар”.

Агент 007 ҳақидаги фильмнинг ўзи танқидчилар томонидан энг зерикарли фильмлардан бири сифатида баҳоланган.

Элтон Жон (“Қирол шер”) 

У буюк британиялик мусиқачи. “Қирол шер” мультфильми учун бир нечта қўшиқ ёзган. Улардан бири “Cаn You Feel thе Lovе Тоnigt” қўшиғи 1994 йилнинг энг яхши кино қўшиғи сифатида бош мукофотни олади.

Қўшиқ матни Тим Райс томонидан ёзилган. Овоз ёзиш пайтида Таkе Тhat вокалчиси Гари Барлоу ва актёр Роберт Инглунд Элтон Жон билан бирга куйлашади. Бу қўшиқ ва бу муваффақият бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Энг бошида киностудия АBBА квартетининг собиқ аъзоси Бенни Андерсон билан музокаралар олиб боради. Лекин у мультфильм учун қўшиқ ёзишдан бош тортади. Кейин эса улар Элтон Жонга қўнғироқ қилишади. 

Арслон боласи Симба ҳақидаги мультфильм Диснейнинг энг катта даромад келтирувчи лойиҳаларидан бирига айланади. Бюджети 45 миллион доллар бўлган фильм кассада 750 миллион доллар йиғади.

Брюс Спрингстин (“Филадельфия”) 

Рок мусиқачиси Брюс Спрингстин ҳаёти давомида иккита буюк қўшиқ ёзган. Биринчиси, “Born in the USA”, 1984 йилда Миссисипи шарқини “портлатган”. Иккинчиси ўн йилдан кейин чиқди. Айниқса, “Филадельфия” (1993) фильми учун у таъсирчан сентиментал “Street of Filadelfia”ни ёзган.

Фильмда Том Хенкс ОИТСдан ўлади, ёш ва келишган Антонио Бандерас ўша пайтда унинг қўлини ушлаб туради. Ҳамма йиғлайди, ҳатто Дел Фуэго тўдасининг тошбағир байкерлари ҳам. Бу воқеаларнинг фонида янграган қўшиқ хит бўлиши аниқ эди. 

Брюс Спрингстинга “Оскар” (кейин яна тўртта “Гремми”), Том Хенксга ҳам “Оскар” берилади.

Селин Дионнинг “Титаник” (1997) фильмидаги "My Heart Will Go On" қўшиғи барча мукофотларни олди.

Аммо қўшиқчи дастлаб бу таклифни рад қилмоқчи бўлади. Унга мусиқа ёки сўз ёқмагани учун эмас. Бу шунчаки ачинарли эди: кема чўкмоқда, Леонардо Ди Каприо чўкмоқда, кўп одамлар чўкмоқда ... Селин Дион шокда эди ва қўшиқни биринчи суратга олишдан ёзиб олиш орқали бу воқеани имкон қадар тезроқ тугатишни хоҳлайди.

Одри Хепбёрн (“Тиффанидаги нонушта”) 

“Moon river” — Генри Манчини томонидан “Тиффанидаги нонушта” (1961) фильми учун ёзилган қўшиқ. У актриса Одри Хепбёрн ҳеч қачон ҳақиқий қўшиқчи сифатида ажралиб чиқмаслигини тушунади. Шундай қилиб, у ҳатто махсус овози бўлмаган қиз ҳам ўзлаштира оладиган сокин сўзларни яратади. “Оскар”дан сўнг ҳит қўшиқни Фрэнк Синатра, Сара Брайтман, Луи Армстронг ва бошқалар қайта куйлаган. 

Аммо дастлаб продюсер қўшиқни фильмнинг премера версиясидан кесиб ташлайди — унинг муваффақиятига ишонмайди. Аммо Одрининг талаби билан қўшиқ фильмга қайтарилади.

Сэмюэл Райт (“Сув париси”)

Диснейнинг “Сув париси” фильмидаги “Under thе sеа” қўшиғи 1990 йилда олтин ҳайкалчага сазовор бўлди.

Унинг асосий рақиби шу мультфильмдаги “Кiss thе girl” бир саундтрек эди. Кино академияси саундтрекни жуда юқори баҳолайди — улар битта лойиҳага энг яхши қўшиқ учун иккита номинация беришади. 

Бунинг ажабланарли жойи йўқ: бастакор Алан Менкен дурдона асарлар яратишни билади. У мусиқа ва мультфильмлардаги қўшиқлари учун саккизта “Оскар”ни қўлга киритган, улардан иккитаси “Соҳибжамол ва махлуқ” ва “Сув париси” муваффақият қозонади. Қисқичбақа Себастианнинг қўшиғини Самуэл Райтнинг ўзи ижро этган.

Энни Леннокс (“Узуклар ҳукмдори: Қиролнинг қайтиши”) 

Чиройли овоз соҳиби Энни Леннокс “Узуклар ҳукмдори: Қиролнинг қайтиши” (2003) учун “Intо the wеst” балладасини ёзган.

Аммо муаммо шундаки, бу қўшиқни деярли ҳеч ким эшитмаган. Чунки режиссёр Питер Жексон қисқа метражли фильмлар суратга олишни билмайди. Экранда титрлар кўриниши биланоқ томошабинлар тўда бўлиб залдан чиқиб кетишади.

Шундай қилиб, фильмнинг кўплаб мухлислари “Оскар” мукофотига сазовор бўлган хит билан биринчи марта танишади. 

Ўрта Ер географияси билан яхши таниш бўлган Толкиэн мухлислари “Into the west” қўшиғи нима учун фильм охирида янграётганини дарҳол тушунишади. Негаки бутун трилогия давомида уларга қўшилган “Узук” ва Голлум шарқни оёқ ости қилди. Аниқроғи, жануби-шарқда. Мордорга қадар. Аслида Энни Леннокс шу ҳақда куйлайди.

Леди Гага ва Бредли Купер (“Юлдуз туғилди”) 

Гага ва Купер энг яхши дуэт сифатида “Гремми” олади. Қўшиқ муаллифлари — Леди Гага, Марк Ронсон, Эндрю Уайтт ва Энтони Россомандо кейинчалик “Оскар”ни қўлга киритадилар. “Юлдуз туғилди” фильми чиққандан сўнг “Shallоw” қўшиғи бир зумда машҳурликка эришди. Ник Жонас, Келли Кларксон ва Полина Гагарина ҳам бу қўшиқни қайта куйлашди.

Ушбу композиция ўнлаб мамлакатларда бир нечта машҳур чартларда биринчи ўринни эгаллади. Ниҳоятда муваффақиятли картина, Гага ва Купер ўртасидаги романтика фонида қўшиқ афсонага айланди. 

Toshkentdanman. Alisher Navoiy nomidagi O‘zbek tili va adabiyoti universitetining O‘zbek tili fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2024-yildan beri Layfstayl bo‘limida muxbir lavozimida ishlayman va maqolalar hamda videomateriallar tayyorlayman. Har yili ispan kinoijodkorlari tomonidan suratga olingan “Невидимый гость” (“Ko‘rinmas mehmon”) filmni kamida ikki marta qayta tomosha qilaman. Imom al-Buxoriy haqidagi “Sohilsiz dengiz” kitobi yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар