Daryo

DreamWorks’нинг йиллар ўтса ҳам қадри тушмайдиган 5 та мультфильм франшизаси

Мультфильмлар оламида “Шрек” энг машҳур лойиҳалардан бири бўлса-да, DreamWorks’нинг муваффақиятли ишлари фақат махлуқ ва унинг маликаси ҳақидаги ҳикоя билан чекланмайди. Студия йиллар давомида томошабинлар севиб томоша қиладиган кўплаб анимацион франшизаларни яратган.

2 дақиқа ўқиш28 105 кўришлар0 изоҳ0

Ҳозирда DreamWorks “Шрек”нинг бешинчи қисми устида ишламоқда. Мухлисларнинг қизиқиши турлича бўлса-да, фильм катта касса йиғиши кутилмоқда. Қуйида эса студиянинг йиллар ўтса ҳам ўз қадрини йўқотмайдиган бешта машҳур мультфильм франшизасини санаб ўтамиз. 

“Mустанг” (2002)

Фото: The Guardian

Mустанг ҳақидаги мультфильм DreamWorks тўлиқ 3D анимацияга ўтишидан олдин яратилган. Шу сабабли унинг анимация услуби студиянинг кейинги фильмларидан анча фарқ қилади.

Мультфильмнинг яна бир ўзига хос жиҳати — ҳайвонлар ҳақидаги кўплаб фильмлардан фарқли равишда, ундаги отлар гапирмайди. Шунга қарамай, “Mустанг” бугунги кунгача машҳурлигини йўқотмаган. Картинани бастакор Ҳанс Зиммер яратган мусиқалар янада таъсирчан қилган.

“Миср шаҳзодаси” (1998)

Фото: киноафиша

Замонавий лойиҳалар билан солиштирганда айрим камчиликлари бўлишига қарамай, “Миср шаҳзодаси” DreamWorks тарихидаги энг яхши лойиҳалардан бири ҳисобланади. Унда Инжилдаги воқеа экранлаштирилиб, диний мавзуларга қизиқмайдиган томошабинлар учун ҳам жозибали тарзда тақдим этилган.

Қизиқарли сюжет, сифатли анимация, машҳур актёрларнинг овоз бериши ва пухта ишланган қаҳрамонлар бу мультфильмни катталар ҳам, болалар ҳам севиб томоша қиладиган картинага айлантирган.

“Мадагаскар” (2005)

Фото: киноафиша

Сўнгги йилларда франшиза ҳақида камроқ эшитилаётган бўлса-да, “Мадагаскар” узоқ вақт давомида бир нечта давоми ва спин-оффлари орқали машҳурлигини сақлаб қолди.

Биринчи фильм томошабинлар севиб қолган кўплаб қаҳрамонларни тақдим этди. Бош қаҳрамонларга комедия оламининг машҳур вакиллари овоз бергани эса франшизанинг муваффақиятига катта ҳисса қўшди. Шу сабабли ундаги кўплаб ҳазиллар ҳали узоқ вақт ёдда қолиши аниқ.

“Кунг-фу панда” (2008)

Фото: киноафиша

Ушбу франшиза DreamWorks’нинг ижодий ёндашувини яққол намоён этди. Студия жанг санъати мавзусини ўз йўлини излаётган ёлғиз қаҳрамон ҳикояси билан бирлаштирди.

Кейинчалик “Кунг-фу панда”нинг яна учта давоми чиқди. Ҳар бир фильмда кунг-фу устаси бўлган панда По янги ёвуз қаҳрамонга қарши курашади ва бу жараён унинг ўзини, мақсади ҳамда ҳаётдаги ўрнини англашига ёрдам беради.

Биринчи қисм ҳануз мухлисларнинг севимлиси бўлса-да, кейинги фильмлар ҳам томошабинлар томонидан яхши кутиб олинган.

“Аждаҳо ўргатувчилар” (2010)

Фото: Getty Images

“Шрек”дан фарқли равишда, “Аждарҳони қандай ўргатиш керак” франшизасининг учала асосий фильми ҳам танқидчилар ва томошабинлар томонидан юқори баҳоланган.

Бу йил биринчи қисмнинг ремейки ҳам экранларга чиқди, унинг давоми эса ишлаб чиқаришга топширилган. Бунинг асосий сабаби — оригинал ҳикоя йиллар ўтса ҳам янги мухлисларни ўзига жалб қилаётгани ва ўзининг ажойиб визуал олами билан томошабинларни ҳайратда қолдираётганидир. 

Toshkentdanman. Alisher Navoiy nomidagi O‘zbek tili va adabiyoti universitetining O‘zbek tili fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2024-yildan beri Layfstayl bo‘limida muxbir lavozimida ishlayman va maqolalar hamda videomateriallar tayyorlayman. Har yili ispan kinoijodkorlari tomonidan suratga olingan “Невидимый гость” (“Ko‘rinmas mehmon”) filmni kamida ikki marta qayta tomosha qilaman. Imom al-Buxoriy haqidagi “Sohilsiz dengiz” kitobi yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар