Daryo

Ўзбекистонликларнинг қарийб учдан икки қисми ортиқча вазнга эга — статистика

Бу кўрсаткич мамлакатда соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик масаласи тобора долзарб бўлиб бораётганини кўрсатади.

2 дақиқа ўқиш3 959 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазн ёки семизликка эга. Бу кўрсаткич мамлакатда соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик масаласи тобора долзарб бўлиб бораётганини кўрсатади.

Оur World in Data платформасининг ЖССТ Global Health Observatory маълумотлари асосида эълон қилган 2024-йилги статистикасига кўра, Ўзбекистонда 18 ёшдан катта аҳолининг 64 фоизи тана вазни меъёридан юқори гуруҳга киради. Бу кўрсаткич ортиқча вазн ва семизликни биргаликда қамраб олади. 

ЖССТ мезонларига кўра, тана массаси индекси (ТМИ) 25 ва ундан юқори бўлганлар ортиқча вазнли, 30 ва ундан юқори бўлганлар эса семиз ҳисобланади.

Тана массаси индекси — инсоннинг бўйи ва вазни мослиги даражасини баҳоловчи катталик бўлиб, у вазн етишмаслиги, меъёрдалиги ёки ортиқчалигини аниқлашда ишлатилади.

Tana massasi indeksini hisoblash

Бунинг учун тана вазнининг килограммдаги(кг) кўрсаткичини, бўй ўлчамининг квадрат метрига(м²) бўлиш керак. Масалан, вазни 97 кг бўлган, бўйи эса 177 см бўлган одамда ТМИни аниқлаймиз:

ТМИ = 72 кг : (1.90)² = 25.9

Ўзбекистон аҳолисининг тана массаси индекси бўйича МДҲ давлатлари ичида етакчилик қилмоқда. ОWID/WHО маълумотига кўра:

  • Ўзбекистон — 64%
  • Озарбайжон — 63%
  • Молдова — 61%
  • Туркманистон — 58%
  • Тожикистон — 58%
  • Қозоғистон — 56%
  • Қирғизистон — 56%
  • Россия — 56%
  • Арманистон — 56%
  • Беларусь — 55%

Дунё бўйича эса катта ёшли аҳолининг қарийб 45 фоизи ушбу гуруҳга киради. Энг юқори кўрсаткичлардан бири Тонгада қайд этилган — 91 фоиз. Японияда эса бу кўрсаткич тахминан 24 фоизни ташкил этади.

ЖССТ ортиқча вазн ва семизликни сурункали касаллик сифатида баҳолайди. Улар юрак-қон томир касалликлари, 2-тур қандли диабет, гипертония ва айрим саратон турлари хавфини ошириши мумкин.

Ўзбекистонда юрак-қон томир касалликлари ҳам ўлимнинг асосий сабабларидан бири. IINME Global Burden of Disease маълумотларига кўра, 2023-йилда ушбу касалликлардан ўлим кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 522,4 та бўлган. Юрак-қон томир касалликлари мамлакатдаги барча ўлимларнинг 52,8 фоизини ташкил этган.

Юрак қон-томир тизими касалликлари ривожланиш хавфига кўра:

  • ТМИ кўрсаткичи < 18.5 бўлса, паст (бошқа касалликлар ривожланиши мумкин);
  • ТМИ кўрсаткичи < 18.5—24.9 бўлса, одатдагидек;
  • ТМИ кўрсаткичи < 25.0—29.9 бўлса, баланд;
  • ТМИ кўрсаткичи < 30.0—34.9 бўлса, юқори;
  • ТМИ кўрсаткичи < 35.0—39.9 бўлса, жуда юқори;
  • ТМИ кўрсаткичи >= 40 бўлса, фавқулотда юқори саналади.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

Бугун, 13:54

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Бугун, 12:51

Шов-шувли ажрашиш, Керем Бурсиннинг янги “севгилиси”, рейтинг сабаб якунланаётган учта сериал — турк киноси янгиликлари

Шов-шувли ажрашиш, Керем Бурсиннинг янги “севгилиси”, рейтинг сабаб якунланаётган учта сериал — турк киноси янгиликлари

Бугун, 11:55

Голливуд юлдузлари фарзандларини қандай тарбиялайди?

Голливуд юлдузлари фарзандларини қандай тарбиялайди?

Кеча, 17:21

Журналистлар танлови: Disneyʼнинг миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган 8 та энг яхши фильми

Журналистлар танлови: Disneyʼнинг миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган 8 та энг яхши фильми

Кеча, 12:44

“Ҳамма нарсасидан айрилган Шарқнинг Жаклин Кеннедиси”. Эроннинг сўнгги маликаси қандай кўринишда бўлган?

“Ҳамма нарсасидан айрилган Шарқнинг Жаклин Кеннедиси”. Эроннинг сўнгги маликаси қандай кўринишда бўлган?

27-Сентабр, 17:51

“Кариес туфайли семириб кетдим”. Даволатилмаган тишлар қандай оқибатларга олиб келади?

“Кариес туфайли семириб кетдим”. Даволатилмаган тишлар қандай оқибатларга олиб келади?

27-Сентабр, 16:50

Куз мавсумида сочингиз қалин ва соғлом бўлиши учун 5 та лайфҳак

Куз мавсумида сочингиз қалин ва соғлом бўлиши учун 5 та лайфҳак

27-Сентабр, 14:42