Қозоғистонда эркак туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувида ўлган онасининг миллатини ўзгартиришни сўради. Бу ҳақда Жамбил вилояти судига таяниб Tengrinews хабар берди.
Эркакнинг туғилганлик далолатномасида унинг онаси “рус” деб қайд этилган. Бироқ суд жараёнида ўрганилган ҳужжатлар аёлнинг бува ва бувиси чех ҳамда немис миллатига мансублиги тасдиқлаган.
“Никоҳ (эр-хотинлик) ва оила тўғрисида”ги кодекс талабларига кўра, онасининг миллати у туғилганида чех ёки немис деб кўрсатилиши керак эди, дейилади суд хабарида.
Дастлаб тегишли давлат корпорацияси ҳужжатга ўзгартириш киритишни рад этган. Аёл вафот этгани сабабли унинг шахсий маълумотларини одатий тартибда ўзгартириш имкони бўлмаган. Бу эса эркакнинг ўз миллий мансублиги ҳақидаги маълумотларни ҳам ўзгартириш имкониятини чеклаб қўйган.
Суд қандай қарор чиқарди?
Ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суд эркакнинг даъвосини қаноатлантирган. Жавобгарга унинг туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш ва онасининг миллатини “рус”дан “чех”га ўзгартириш мажбурияти юклатилган. Агар суд қарори бир ой ичида ижро этилмаса, жавобгарга 50 БҲМ (ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи) миқдорида жарима солиниши мумкин.








