Octobank жисмоний шахслар учун ипотека кредитлаш дастурларини ишга туширди.
Ипотекага янги қурилган уйлардан хонадонлар ёки иккиламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олиш мумкин.
Асосий шартлари:
• кредит муддати — 10 йилгача;
• бошланғич тўлов — 20% дан;
• фоиз ставкаси — бошланғич тўлов 20% дан 49% гача бўлганда йиллик 22%;
• фоиз ставкаси — бошланғич тўлов 50% дан бошланса йиллик 20%.
Octobank иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва банкнинг корпоратив мижозлари ходимлари учун 2026 йил 31 декабргача йиллик 18% дан бошланадиган акция ставкаси амал қилади.
“Аксарият мижозлар учун шахсий уй-жойга эга бўлиш — ҳаётдаги энг муҳим воқеалардан биридир. Бизнинг вазифамиз — бу йўлни янада қулай ва осонроқ қилишдир. Айнан шунинг учун Octobank ипотека дастури мижозларнинг турли эҳтиёжларини ҳисобга олади ва энг мақбул молиялаштириш шартларини танлаш имконини беради”, деб таъкидлади Octobank матбуот хизмати.
Ипотека учун онлайн ариза топшириш мумкин.
Шунингдек, банк мутахассислари ушбу телефон рақами орқали энг мақбул кредитлаш шартларини танлашда ёрдам беришади: +998 71 202 33 33.
Реклама








