Daryo

Буйракда тош пайдо бўлишига олиб келадиган 5 маҳсулот

Буйрак тошлари — бу буйраклар ичида ҳосил бўладиган минерал ва тузларнинг қаттиқ массаси. Бу оғриқ келтириб чиқарадиган ҳолат бўлиб, агар даволанмаса, пешоб билан боғлиқ муаммолар буйракларнинг шикастланишига олиб келади.

2 дақиқа ўқиш11 984 кўришлар0 изоҳ14

Буйрак тошлари — бу буйраклар ичида ҳосил бўладиган минерал ва тузларнинг қаттиқ массаси. Бу оғриқ келтириб чиқарадиган ҳолат бўлиб, агар даволанмаса, пешоб билан боғлиқ муаммолар буйракларнинг шикастланишига олиб келади. Нотўғри овқатланиш, кам суюқлик ичиш, ортиқча вазн, баъзи дори-дармон ва қўшимчалар каби турли омиллар туфайли юзага келадиган кенг тарқалган соғлиқ муаммосидир. Яхши томони шундаки, соғлом турмуш тарзини танлаш орқали буйраклардаги тош хавфининг олдини олиш ёки камайтириш мумкин. Бунга маълум маҳсулотларни истеъмол қилишни рад этиш ёки чеклаш киради. Агар сизда аввалдан буйракда тошлар бўлган бўлса, уларнинг турини билиб, рационни ўзгартириш муаммонинг олдини олишга самарали ёрдам беради.

Ҳайвон оқсили

Рационда ҳар куни етарли миқдорда оқсил бўлса ҳам, мол гўшти, товуқ, балиқ ва тухум каби ҳайвонларнинг оқсилларини истеъмол қилиш организм ишлаб чиқарадиган пешоб кислотаси миқдорини ошириши мумкин. Ҳайвонлар оқсилини ўсимлик оқсили билан алмаштириш тавсия этилади. Унинг манбаи дуккаклилар, соя маҳсулотлари ва ёнғоқлардир. Ушбу чора буйрак тошлари хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Натрийга бой маҳсулотлар

Натрийга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш пешобда кальций миқдорини кўпайтиради ва шу билан кальций оксалат тошлари, шунингдек, кальций фосфат тошлари хавфи ошади. Фастфуд, консерва, қайта ишланган гўшт истеъмолини камайтириш лозим. Бундан ташқари, юқори миқдорли натрийли зираворлардан воз кечиш ва иложи борича уларни кўкат ва бошқа зарарсиз зираворлар билан алмаштириш керак.

Шакар қўшимчаси

Шакар қўшимчаси ёки тозаланган шакар нафақат буйракларда тош пайдо бўлиш эҳтимолини, балки юрак хасталиги ва бошқа кўплаб жиддий касалликлар хавфини ҳам оширади. Шакарли ичимликлар пешобдаги кальций миқдорини ошириши ва унинг ҳажмини камайтириши мумкин. Шакар ва сироп қўшилган барча маҳсулотларни рациондан чиқариш тавсия этилади. Бу энг зарарли моддалардан биридир.

Оксалатларга бой маҳсулотлар

Юқори оксалатли маҳсулотларни истеъмол қилишни чеклаш орқали саломатликка ғамхўрлик қилиш мумкин. Булар орасида исмалоқ, лавлаги, ёнғоқлар, айниқса, бодом ва кешю, жумладан, ёрмалар, ҳолва, конфетлар ва бошқалар киради. Шуни ёдда тутингки, оксалатга бой озиқ-овқат маҳсулотларини кальций билан бирлаштириш организмга оксалат билан курашишда ёрдам беради ва буйракда тош пайдо бўлишининг олдини олади.

Спиртли ичимликлар

Спиртли ичимликлар диуретик бўлганлиги сабабли, у сувсизланишга олиб келиши мумкин ва шу билан бирга, буйракларда тошлар хавфини оширади. Спиртли ичимликлар пуринлар ишлаб чиқаришни оширади, бу қон ва пешобда кислота даражасининг ошишига олиб келади. Ортиқча пешоб кислотаси буйракларда тошларининг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Спиртли ичимликлар диуретик бўлишдан ташқари, организмни бўш калориялар билан ҳам таъминлайди ва килограмм ортишига ҳисса қўшади. Бунинг ўрнига, буйракларда тош пайдо бўлишининг олдини олиш, метаболизм ва умумий саломатликни яхшилаш учун етарли миқдорда сув ичиш тавсия этилади.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

Бугун, 13:54

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Бугун, 12:51

Шов-шувли ажрашиш, Керем Бурсиннинг янги “севгилиси”, рейтинг сабаб якунланаётган учта сериал — турк киноси янгиликлари

Шов-шувли ажрашиш, Керем Бурсиннинг янги “севгилиси”, рейтинг сабаб якунланаётган учта сериал — турк киноси янгиликлари

Бугун, 11:55

Голливуд юлдузлари фарзандларини қандай тарбиялайди?

Голливуд юлдузлари фарзандларини қандай тарбиялайди?

Кеча, 17:21

Журналистлар танлови: Disneyʼнинг миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган 8 та энг яхши фильми

Журналистлар танлови: Disneyʼнинг миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган 8 та энг яхши фильми

Кеча, 12:44

“Ҳамма нарсасидан айрилган Шарқнинг Жаклин Кеннедиси”. Эроннинг сўнгги маликаси қандай кўринишда бўлган?

“Ҳамма нарсасидан айрилган Шарқнинг Жаклин Кеннедиси”. Эроннинг сўнгги маликаси қандай кўринишда бўлган?

27-Сентабр, 17:51

“Кариес туфайли семириб кетдим”. Даволатилмаган тишлар қандай оқибатларга олиб келади?

“Кариес туфайли семириб кетдим”. Даволатилмаган тишлар қандай оқибатларга олиб келади?

27-Сентабр, 16:50

Куз мавсумида сочингиз қалин ва соғлом бўлиши учун 5 та лайфҳак

Куз мавсумида сочингиз қалин ва соғлом бўлиши учун 5 та лайфҳак

27-Сентабр, 14:42