Турк сериаллари томошабинларда турли хил ҳис-туйғуларни уйғотади — қувонч, бахт, ҳаяжон, ғазаб, баъзан ҳатто умидсизликни ҳам. Кўплаб турдизи лойиҳаларида шунчалик таъсирли ва оғир саҳналар борки, уларни кўраётганда кўз ёшларини тийиб бўлмайди.
Сенанинг ўлими
Шубҳасиз, “Чуқур”да фожиали лаҳзалар жуда кўп, аммо бу энг оғирларидан бири ҳисобланади. Ямачнинг сўнгги дақиқаларгача севгилисига ёрдам беришга интилиши, ойналарни ғазаб билан уриши ва Сенанинг ўлимини қабул қилолмаслиги ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
“Муҳташам юз йил” сериалини бемалол оғир саҳналари кўп бўлган сериаллар қаторига киритиш мумкин. Жаҳонгирнинг биринчи даволаниши ва вафоти, Хуррамнинг кетиши, Хадичанинг тўнғич фарзандининг ўлими ва бошқа кўплаб воқеалар бунга мисол бўла олади. Аммо шундай бир эпизод борки, у сериал томошабинларида кучли ҳис-туйғулар тўфонини қўзғатади ва кўз ёшларини оқизишга мажбур этади — бу шаҳзода Мустафонинг қатл этилиши. Ўғил чодирдан тирик чиқмаслигини жуда яхши англаб, отасининг олдига боради. Сулаймоннинг жаллодларни шошириб, ўз ворисини иложи борича тезроқ ўлдиришга ундаганини хотиржам қабул қилишнинг иложи йўқ.
“Қўрғон сирлари” сериалининг иккинчи мавсумида Мезиденинг пайдо бўлиши нафақат Корхон ва Шанлилар учун, балки томошабинлар учун ҳам даҳшатли воқеага айланди. Оқиннинг онаси бечора Сейраннинг елкасига кислота қуйган саҳналар жуда даҳшатли эди. Афра Сарачоғлу ролини моҳирона ижро этади — томошабинлар унинг оғриғи ва қўрқувини чуқур ҳис қилишади. Ферит ҳали ҳам Мезиде ва унинг ўғли қўлида бўлган севгилисини топишга муваффақ бўлган пайт ҳам шунчалик кучли ҳис-туйғуларни уйғотади. Унинг йиғлаб, ерда ётган Сейранни ўз танаси билан тўсишга уриниши — энг тошбағир инсонларнинг ҳам юрагини эритиб юборади.
Камолнинг ҳалокати
“Севги изтироби” миллионлаб томошабинлар қалбини вайрон қилган машҳур турк сериалидир. Сериал давомида мухлислар фақат Ниҳон ва Камолнинг бахтли никоҳини орзу қилишган. Барча қийинчиликлар ортда қолгандек туюлган пайтда, сценарий муаллифлари томошабинларга кутилмаган якунни тақдим этишга қарор қилишади. Камол Амирнинг тузоғига тушиб, у билан бирга ҳалок бўлади. Ниҳоннинг севгилиси билан таъсирли хайрлашуви ва унинг ўлимини қандай бошдан кечириши томошабинлар юрагини эзиб юборади.








