2025–2026 йиллардаги кўнгилочар дастурлар ва молиявий ҳисоботларга кўра, айнан мазкур жуфтликлар Корея шоу-бизнеси саноатида сармоя жиҳатидан энг қудратлиларидан бири саналади. Улар шов-шувли лойиҳалардаги иштирокини мамлакат машҳурлари орасидаги энг қиммат кўчмас мулк портфелларига эгалик қилиш билан уйғунлаштирган ҳолда ҳам экранда, ҳам йирик бизнес оламида ўз таъсирини мустаҳкамлаб келмоқда.
Рейн ва Ким Тхе Xи
Умумий бойлиги: 8,2 млндан 1,03 млн долларгача.

Жанубий Кореянинг энг бадавлат юлдузли жуфтликлари орасида ҳам Рейн ва Ким Тхе Хининг кўчмас мулкка киритган сармоясига тенг кела оладиганлари саноқлидир. Уларнинг иккиси ҳам соҳада ақл бовар қилмас муваффақиятга эришган: Рейн жаҳон миқёсидаги к-поп юлдузига айланиб, хитлари ва “Тўлиқ уй” сингари дорамалар билан шуҳрат қозонган бўлса, Ким Тхе Xи ҳамон Халлю даврининг энг харидоргир актрисаларидан бири саналади.
Ким Тхе Xи Сеулнинг энг нуфузли тураржой мавзеларидан бири бўлган Hannam The Hill мажмуасидаги ҳашаматли апартаментларини тахминан 9 млн долларга сотгани ва бундан қарийб 6 миллион доллар фойда кўргани хабар қилинади.
Бироқ бу уларнинг активларининг бир қисми, холос. 2017-йилдан буён эр-хотин Гангнам туманидаги бир нечта қимматбаҳо тижорат биноларига, шунингдек, хориждаги, жумладан, Калифорниядаги турар жой мулкларига ҳам эгалик қилади.
Хён Бин ва Сон Е Жин
Умумий бойлиги: 42 млндан 51 млн долларгача

Уларнинг муҳаббат қиссаси бутун дунёга машҳур “Севгининг фавқулодда қўниши” дорамаси суратга олинаётган майдончада бошланган.
Ҳар икки актёр ҳам бутун Осиё бўйлаб харидоргир кино ва телевидение юлдузлари, шунингдек, йирик ҳашаматли брендларнинг юзи ҳисобланади. Прогнозларга кўра, 2025–2026-йилларга келиб, асосан даромадли реклама шартномалари ва пухта ўйланган сармоялар туфайли уларнинг умумий бойлиги 41 миллион доллардан ошган.
Маълумотларга кўра, уларнинг мулклари қаторига кореялик машҳурлар азалдан хуш кўрадиган хилват гўша — Аchiul Village ҳудудидаги ҳашаматли пентҳаус ҳам киради. Уларнинг кўчмас мулк объектларининг умумий қиймати тахминан 27 миллион долларга баҳоланади.
Квон Сан У ва Сон Tҳe Ён
Тахминий бойлиги: 75 млрддан 102 млрд долларгача

Квон Сан У “Осмон нарвони” каби машҳур дорамалар туфайли жаҳон миқёсида шуҳрат қозонди. Бугунги кунда у Корея машҳурлари орасидаги энг узоқни кўра биладиган ва муваффақиятли инвесторлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
2026 йил январь ойида Квон Сан У Сонсу-дон туманида қиймати тахминан 32 миллион доллар бўлган бинога эгалик қилади. Актёрнинг ўзи ҳам молиявий келажак масалаларига жиддий ёндашишини яширмайди. Унинг айтишича, кўчмас мулкка киритилган сармоя унга барқарорлик ва мустақиллик туйғусини беради. Шу туфайли у кино ёки телевидениедаги ҳар бир таклифнинг ортидан қувмай, фақат ўзига чинакам қизиқ бўлган лойиҳаларнигина танлайди.
Ли Бён Хон ва Ли Мин Жон
Тахминий бойлиги: 41 млндан 62 млн долларгача

Ли Бён Хон ҳақли равишда халқаро майдондаги энг муваффақиятли ва танилган корейс актёрларидан бири саналади. Голливуд лойиҳаларидаги роллари ҳамда “Калмар ўйини” дорамасининг жаҳон миқёсидаги муваффақияти туфайли у бир неча йилдан буён Жанубий Кореянинг энг юқори ҳақ олувчи актёрлари қаторидан жой олиб келмоқда.
Бироқ жуфтликнинг бойлиги фақат кино саноати билангина боғлиқ эмас. У рафиқаси, актриса Ли Мин Жон билан биргаликда кўчмас мулк ва узоқ муддатли сармоялар ҳисобига мустаҳкам молиявий пойдевор қурган. Уларнинг активлари орасида Лос-Анжелесдаги ҳашаматли кошона ҳамда Сеулдаги Оксу бекати яқинидаги тижорат биноси ҳам бор. ОАВ хабарларига кўра, айнан шу объектнинг ижараси жуфтликка ҳар ой тахминан 65 минг доллар даромад келтиради.
Шу билан бирга, Ли Мин Жон кўнгилочар соҳада фаол ишлашда давом этиб, турли лойиҳаларда суратга тушмоқда ва брендлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Унинг барқарор карьераси ва реклама шартномалари ҳам оиланинг умумий сармоясига салмоқли ҳисса қўшади.
Катта гонорарлар, халқаро шуҳрат ва Сеулнинг нуфузли туманларидаги сердаромад кўчмас мулк уйғунлиги бу жуфтликни Корея шоу-бизнесидаги энг молиявий барқарор ва нуфузли сиймолардан бирига айлантирди.
Шин Мин А ва Ким У Бин
Умумий бойлиги: 18 млндан 45 млн долларгача

Шин Мин А ва Ким У Бин кўп йиллардан буён Корея шоу-бизнесининг энг севимли ва кўп муҳокама қилинадиган жуфтликларидан бири.
2025 йил декабрь ойига режалаштирилган ва кўпчилик томонидан муҳокама қилинаётган тўйлари арафасида Шин Мин Анинг бойлиги тахминан 35 миллион доллар деб баҳоланган эди. Актриса даромадининг асосий қисмини муваффақиятли дорамалар, реклама шартномалари ва машҳур люкс брендлар билан ҳамкорлик ташкил этган.
Бироқ ҳар икки санъаткор нафақат муваффақиятли карьераси, балки кўчмас мулкка киритган оқилона сармоялари билан ҳам танилган. Шин Мин А 2018-йили Сеулдаги Самгакчи бекати яқинидан тижорат биносини харид қилган. Ўшандан бери объект қиймати сезиларли даражада ошиб, ҳозирда тахминан 11 млн доллар деб баҳоланмоқда.
Ким У Бин ҳам ўз сармоялари билан ОАВ эътиборини тортди. Актёр 2024-йилда Нонхён-дон туманидаги BigHit Entertainment’нинг собиқ бош қароргоҳи биносини 10 млн долларга сотиб олди.
Ли Син Ги ва Ли Да Ин
Умумий бойлиги: 25 млндан 44 млн долларгача

Ли Син Ги — Жанубий Кореянинг энг серқирра санъаткорларидан бири бўлиб, қўшиқчилик ва актёрлик карьерасини муваффақиятли тарзда бирга олиб боради. Вақт ўтиб, у нафақат сериаллардаги роллари ва мусиқий альбомлари, балки шахсий маблағларига ниҳоятда пухта ёндашуви билан ҳам танилди.
Сўнгги йилларда Ли Син Ги кўчмас мулк бозоридаги ўз иштирокини фаол кенгайтириб бормоқда. Хабарларга кўра, у Сонбук-дон даҳасидан тахминан 4,2 миллион долларга уй сотиб олган ва ота-онасига қиймати қарийб 2 миллион долларли таунҳаус совға қилган.
Бугунги кунда актёр оиласи билан Сеулнинг энг нуфузли ва қиммат турар жой даҳаларидан бири — одатда энг машҳур юлдузлар ва йирик тадбиркорлар танлайдиган Ҳаннам-дон даҳасидаги ҳашаматли виллада яшайди.








