Daryo

Бир кунда бор будидан айрилиб, қашшоқлашиб қолган машҳурлар

Тони Бекстоннинг молиявий инқирозга юз тутишига унинг овоз ёзиш компанияси томонидан алдангани ва ўзининг ҳаддан ортиқ исрофгарчиликка йўл қўйгани сабаб бўлган.

2 дақиқа ўқиш56 585 кўришлар0 изоҳ33

Жаҳонга машҳур юлдузлар бир қарашда ташвишсиз ва жозибали ҳаёт тарзини яшаб ўтаётгандек туюлади. Аммо бир вақтлар йирик гонорар олиб келган бадавлат санъаткорлар ҳам молиявий қийинчилик ва кризисни бошидан кечириши мумкин. Биз банкдаги ҳисоб рақамида авваллари миллионлаб пули бўлган, сўнг уларни бир зумда йўқотган машҳурлар ҳикояларини тўпладик.

Майкл Жексон

Фото: Harperʼs Bazaar

Поп мусиқа қироли, афсонавий Майкл Жексон ўз вақтида дунёдаги энг бадавлат санъаткор бўлган. Уни шахсий самолёт, ҳашаматли уйлар ва машиналар сотиб олишга қурби етар, юзлаб ёрдамчилар хизматидан фойдалана олиш имконияти бўлган. Аммо 2005 йилда Майкл Жексонни педофилияда айблашган ва Калифорнияда узоқ давом этган суд жараёнида поп-юлдуз адвокатлар ва товон пули учун миллионларни сарфлаган. 2009 йил 25 июнда Жексон тўсатдан вафот этганида, унинг қарзлари 500 миллион доллардан ошиб кетгани маълум бўлди.

Николас Кейж​

Фото: Harperʼs Bazaar

“Ўғирланган”, “Аломат”, “Ғазаб”, “Крейсер” каби фильмлари билан машҳур актёр Николас Кейж 2000 йиллар бошида жуда бадавлат инсон эди. Унинг умумий бойлиги 200 миллион долларга баҳоланган. Сўнг актёр пулларни сарфлашда эътиборсизлик қила бошлади: турли машиналар сотиб олди, сохта бўлиб чиққан антиквар буюмларга катта пул тикди, бир неча марта уйланиб, ажрашди. Хайриятки, актёр оқибатда ўзига келди ва маблағларидан оқилона фойдалана бошлади. Аммо унинг бойлиги сезиларли даражада камайган эди.

Майк Тайсон

Фото: Harperʼs Bazaar

Оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон спорт карьераси давомида умумий 400 миллион доллар пул ишлаган. Боксчи товар ёрлиғига қарамай олмослар, машиналар ва уйлар сотиб ола бошлади. Ҳар куни катта миқдорда пул сарфлашга ўрганиб қолган Тайсон солиқлар, алиментлар ва бошқа молиявий мажбуриятларни унутиб қўйди. Бир куни Майк барча қарзларини бирданига тўлаши керак бўлиб, нақд пул захираларини тугатди ва фақат 2018 йилда ўз бизнесини очиш орқали молиявий қийинчиликлардан чиқа олди.

50 cent

Фото: Harperʼs Bazaar

2000 йилларнинг энг машҳур ва бадавлат рэперларидан бўлган 50 cent (асл исми Кёртис Кеймс Жексон III) бир вақтлар бир нечта бизнесини йўлга қўйган эди. Аммо очкўзлик ҳаётини барбод қилди. Ўз вақтида тўланмаган солиқ ва алиментлар 32 миллион доллардан ошиб кетди ва натижада рэпер бор пулларини сарфлаб қўйди.

Тони Брекстон

​

Фото: Harperʼs Bazaar

Етти карра Гремми мукофоти совриндори ўзини икки марта банкрот деб эълон қилган. Молиявий инқирозга унинг овоз ёзиш компанияси томонидан алдангани ва ўзининг ҳаддан ортиқ исрофгарчиликка йўл қўйгани сабаб бўлган.

Т-Pain

Фото: Harperʼs Bazaar

Машҳур рэпер ночорлик нималигини жуда яхши билади. Бошқа юлдузлар ўзидан ҳеч нимани аямаган бир вақтда Т-Pain яқинларидан боласи учун бургерга пул сўраган вақт ҳам бўлган. Бир вақтлар унинг молиявий аҳволи 40 000 000 долларга баҳоланганига ишониш қийин.

Ларри Кинг​

Фото: Harperʼs Bazaar

Бугунги кунда жуда бадавлат юлдузнинг бир вақтлар молиявий инқироз ёқасида бўлганига ишониш қийин. Ҳамкори билан юзага келган можаро уни сўнгги пулидан ҳам айрилишига сабаб бўлган. 1978 йилда муаллифлик шоусини олиб бориш таклиф қилинганидан кейин Ларри Кингга омад кулиб боққан.

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Instagram: Мудҳиш автоҳалокатни бошидан кечирган Севинч Исмоилова, ўғлини уйлантираётган Мурод Назаров, янги машинали бўлган Феруза Каримова

Instagram: Мудҳиш автоҳалокатни бошидан кечирган Севинч Исмоилова, ўғлини уйлантираётган Мурод Назаров, янги машинали бўлган Феруза Каримова

25-Сентабр, 11:58

Украинада ошпазлик қилган, биринчи турмуши ўхшамаган, 43 ёшида ота бўлган Умид Искандаров: у нега фильмларда суратга тушмаяпти?

Украинада ошпазлик қилган, биринчи турмуши ўхшамаган, 43 ёшида ота бўлган Умид Искандаров: у нега фильмларда суратга тушмаяпти?

24-Сентабр, 17:35

Instagram: Вейсел Дулгер ва Шаҳло Салаевани тўйга чақириш қанча? Камила Лоло она бўлади, “Пешта” нима дегани?

Instagram: Вейсел Дулгер ва Шаҳло Салаевани тўйга чақириш қанча? Камила Лоло она бўлади, “Пешта” нима дегани?

23-Сентабр, 14:53

Instagram: Укасини уйлантирган Шаҳло Алижонова, қизини турмушга берган Ўткир Менглиев, Ҳувайдо Жумаева вайнлардан қанча гонорар олади?

Instagram: Укасини уйлантирган Шаҳло Алижонова, қизини турмушга берган Ўткир Менглиев, Ҳувайдо Жумаева вайнлардан қанча гонорар олади?

22-Сентабр, 11:52

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Instagram: Операция қилинган Феруза Норматова, отасига автомобиль совға қилган Дурдона Қурбонова, Муниса Ризаева бир кунда нечта тўйга чиқади?

Instagram: Операция қилинган Феруза Норматова, отасига автомобиль совға қилган Дурдона Қурбонова, Муниса Ризаева бир кунда нечта тўйга чиқади?

21-Сентабр, 10:37

“Такси” фильмидаги комиссар Жибер: Француз актёри Бернар Фарси ҳозир қаерда? (фото)

“Такси” фильмидаги комиссар Жибер: Француз актёри Бернар Фарси ҳозир қаерда? (фото)

20-Сентабр, 13:58

“Бритни жаноб Спирсга қарши”: Шоу-бизнес юлдузларининг шов-шувли ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар

“Бритни жаноб Спирсга қарши”: Шоу-бизнес юлдузларининг шов-шувли ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар

19-Сентабр, 16:45