Тизим бизнес ва ҳар қандай ташкилотларга хавфларни олдиндан аниқлаш ҳамда киберҳодисаларнинг олдини олиш имконини беради.
Экспертлари Ўзбекистон киберхавфсизлик соҳасида 20 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб келаётган ONESEC компанияси кибертаҳдидларни разведка қилиш бўйича Threat Intelligence (OneTI) таҳлилий платформасини тақдим этди. Мазкур ечим киберхавфларни мониторинг қилиш, ҳужумларни таҳлил қилиш ва ташкилотларнинг АТ (ахборот технология) инфратузилмасини ҳимоя қилишга мўлжалланган.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025-йилда Ўзбекистонда 60 000 дан ортиқ кибержиноят қайд этилган. Сўнгги бир неча йил ичида уларнинг сони 10 баробарга ошган, умумий зарар эса 2 трлн сўмга баҳоланмоқда. Кибержиноятчиликнинг ўсиб бориши фонида бизнес рақамли активларни проактив ҳимоя қилишга тобора кўпроқ эҳтиёж сезмоқда.
OneTI платформаси компаниялар таҳдидларни олдиндан аниқлаши ва ҳужумларнинг олдини олиши учун ишлаб чиқилган. Тизим кибертаҳдидлар ҳақидаги маълумотларни турли манбалардан — очиқ каналлар, даркнет, ихтисослашган хизматлар, таҳлилий базалардан тўплайди ва таҳлил қилади, бу эса ҳужумларнинг яхлит манзарасини шакллантириш ҳамда эҳтимолий хавфсизлик инсидентларига тезроқ муносабат билдириш имконини беради.
Платформа имкониятлари қаторига компаниялар бренди остидаги фишинг сайтларини аниқлаш, фирибгарликка оид тўлов реквизитларини топиш, маълумотлар сизиб чиқишини мониторинг қилиш, зарарли файлларни таҳлил қилиш, даркнетдаги фаолликни кузатиш ва заифликлар базалари билан ишлаш киради. Шунингдек, тизим ғараз ниятли шахслар гуруҳлари фаолиятини ва уларнинг ҳужум усулларини таҳлил қилиш имконини ҳам беради.
OneTI таҳдидлар ҳақидаги маълумотларни қайта ишлашни автоматлаштириш ва инсидентларга муносабат билдиришни тезлаштириш имконини беради. Бунинг натижасида компаниялар киберҳужумлар ва молиявий йўқотишлар хавфини камайтирган ҳолда, хавфсизликнинг реактив моделидан проактив моделига ўтишлари мумкин.
Платформа ўзбек тилини қўллаб-қувватлайди, Telegram, SMS ва электрон почта орқали критик ҳодисалар ҳақида тезкор билдиришномалар юборишни кўзда тутади, шунингдек, ONESEC экспертлари томонидан ўқитиш ва қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.
Телефон рақами: (+998) 88-263-77-00
ОнесеcИнформационная безопасность в Ташкенте
ТашкентУлица Сеул в Ташкенте — Яндекс Карты
ОнесеcИнформационная безопасность в Ташкенте
Манзил: Тошкент шаҳри, Сеул кўчаси, 4-уйE-mail: [email protected]
Сайт: oneti.uz/uz
Facebook: onesec.uzb
Instagram: onesec.uz
Telegram: onesec
Реклама







