Daryo

Хонадонимиздаги дарҳол қутулиш керак бўлган 5 та зарарли буюм

Ҳар бир уйда учрайдиган мазкур буюмлар фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.

2 дақиқа ўқиш24 475 кўришлар1 изоҳ37

Уйдаги жиҳоз ва буюмлар инсонлар оғирини енгил қилиб, юмушларни осонлаштиришга ҳисса қўшади. Аммо айрим хаёлимизга ҳам келтирмаган кундалик рўзғор предметлари соғлиғимизга жиддий зарар етказиши мумкин.

Қуйида ҳаётимизни уларсиз тасаввур этолмайдиган, аммо ўта зарарли буюмлар рўйхати билан танишамиз:

1 Таги ёпишмайдиган това

Фото: Getty Images

Антипригар қопламали қозон, това каби идишлар овқат тайёрлаш жараёнида иссиқлик туфайли ўзидан турли зарарли ис ва моддалар кўтаради. Натижада хонадон эгаларида жиддий касалликлар, жумладан, саратонга чалиниш хавфи ошади. Вақтинчалик бўлган қулайлик умрингизга зомин бўлмасин.​

2 Идиш-товоқ ювадиган губка​

Фото: Getty Images

Идишларни ювишда губкалар бекаларнинг энг яхши ёрдамчисига айланган. Бироқ вақтида янгиланмаган губкада турли микроблар йиғилиши, жумладан, ичак таёқчаси касаллиги авж олиши учун қулай муҳит яратади. Шу сабабдан ҳам уни ҳар ҳафтада янгилаб туриш лозим, йўқса ювилган идиш, стол юзаси ва ошхонанинг бошқа ерларида микроб кўпайишига олиб келади.

Губкани микротўлқинли печда ёки идиш ювиш машинасида дезинфексия қилиш фойда бермайди.

3 Ҳаво тозаловчи ва хушбўй спрейлар​

Фото: Getty Images

Ҳожатхоналарда қўлланадиган бундай спрейлар рекламаси бизга ёқимсиз ҳиддан бир зумда халос бўлишни ваъда қилади. Аммо унинг ҳам бир қатор камчиликлари мавжуд. Ҳаво тозалагичлар таркибидаги кислотали компонентлар тери ва кўзларнинг куйишига олиб келиши, ўпка ва нафас олиш йўлларига зарар етказиши исботланган. Ўткир ҳид эса аллергик реакция келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

4 Антибактериал совун

Фото: Getty Images

Пандемия даврида антибактериал совунлар микробларга қарши курашда кенг қўлланди. Аммо тадқиқотлар кўрсатадики, антибактериал воситалардан ҳаддан ортиқ фойдаланиш бактерияларнинг антибиотикларга қарши чидамлилиги шаклланишига олиб келади. Чунки антибактериал совунлар барчада учрайдиган қўлдаги фойдали бактерияларни ҳам йўқ қилиб юборади.

Гиламлар

​

Фото: Getty Images

Гилам хонадонга кўрк қўшадиган буюм бўлса-да, унда тўпланадиган чанг, турли бактериялар, моғор кабилар нафас йўллари касалликлари ва аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Умуман олганда, уйдаги барча текстиль буюмлари — парда, юмшоқ мебеллар, матоли декорларда тўпланадиган чанг хонадаги ҳаво доимий кирланиб туришига олиб келади. Шу боис интерерда матоли предметларни камайтириш мақсадга мувофиқдир.

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар