Kapitalbank’нинг янги хизмати бизнесга банкка ташриф буюрмасдан ҳисоб рақамини бошқариш имконини беради
Энди якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари Uzum Business Kapitalbank мобил иловаси орқали ҳисобрақамни тўлиқ онлайн тарзда очишлари мумкин.
Расмийлаштириш жараёни бир неча дақиқа давом этади, навбациз ва комиссиясиз амалга оширилади. Тадбиркорлар шунчаки ўз маълумотларини киритиб, зарур ҳужжатларни юклашлари кифоя.
Ҳисобрақам очиш учун зарур ҳужжатлар:
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун:
- паспорт;
- рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси.
Юридик шахслар учун:
- директор, бош бухгалтер ва таъсисчиларнинг паспортлари;
- бош бухгалтерни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ;
- рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома;
- директорни тайинлаш тўғрисидаги таъсисчиларнинг қарори ёки баённомаси.
Банк жараёнларининг рақамлаштирилиши бизнесга кундалик ишларда вақтни тежаш имконини беради. Масофавий хизмат кўрсатиш стандартга айланмоқда: тадбиркорлар мамлакатнинг исталган жойидан туриб, молия жараёнини бошқариши, ҳисоб рақам очиши ва тўловларни амалга ошириши мумкин, дейди Kapitalbank Кичик бизнес департаменти директори Акмал Файзиев.
Kapitalbank — Ўзбекистон Республикасининг етакчи банкларидан бири бўлиб, кичик ва ўрта бизнес учун масофадан туриб ҳисобварақларини очиш, савдо тушумини банкомат орқали топшириш, корпоратив карталар, терминаллар, QR-онлине ва бухгалтерия тизимлари билан интеграцияни ўз ичига олган комплекс ечимларни таклиф этади.
Kapitalbank’нинг хизматлари ва фойдали маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумотни банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олишингиз мумкин:
Uzum Business Kapitalbank’нинг мобил иловаларини юклаб олиш IOS, Android ва Huawei.
Реклама








