Daryo

Кимга уйланишини болалигида башорат қилган ва 12 йил телефон тутмаган Алишер Файз 42 ёшда (фото, видео)

“Озодбек Назарбеков билан оёқ ва кийим ўлчамимиз бир хил эди. Бу нарса ‘Мени кечир’ клипини олаётганда ҳам қўл келган. Клипда устозимнинг кийимларини кийиб тушганман. Устозим ҳеч қачон йўқ демасди, қайтанга шуни кий, сенга ярашади, дерди”, дея эслайди хонанда.

7 дақиқа ўқиш291 226 кўришлар0 изоҳ228

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз 27 январь санасида 42 ёшни қарши олди. 10 ёшида Тошкентга келган ва ўз кучи билан саҳнага чиққан ижодкор ҳақида нималарни биламиз?

“Илк продюсерим бувим бўлган”

Фото: Instagram

— Бувимнинг энг эркатой набираси ўзим бўлганман. У киши фарзандларининг санъаткор бўлишини орзу қилган экан. Менда санъатга қизиқиш сезгани учун уни ривожлантиришга кўпроқ эътибор берарди. Қаерга борса, мени ўзи билан олиб борар, “Набирам қўшиқ куйлай олади”, деб мақтанарди. Энг қизиғи, тўй-ҳашамга боришимиздан аввал сумкасига иккита тухумни солиб оларди. Уларни илиқ сувга солиб, менга ичирарди. Сўнг санъаткорларнинг ёнига бориб, “Набирамга ҳам навбат беринглар, овози жуда ширали” деб мақтарди. У киши билан аёллар гаштагига, ҳатто санаторийга борса, етаклашиб борадиган набира ҳам ўзим бўлганман, дейди Алишер Файз.

“Болалигимда рафиқамнинг исмини деворга ёзганман”

Хонанда болалигида тасодифан рафиқасининг исмини деворга ёзгани ва у узоқ йиллар сақлангани ҳақида сўзлаб берган.

Фото: Instagram

— Укам билан ўйнаб, Алишер ва Нигора исмларини деворга ёзганмиз. Сабабини билмайман, бувим ўша ёзув ўчмаслигини хоҳларди. Орадан анча йиллар ўтиб, тўй олди уйга уста чақирдик. Уста шўрлик билмай қолиб, деворнинг ўша ерини бўяб юборган экан. Ўша кун унинг охирги иш куни бўлди. Бувим қайтадан ёзувнинг устидан бўятиб қўйганди. Тасодифни қарангки, Алишернинг ҳаёти ҳақиқатан ҳам Нигора билан боғланди. Ҳозирги девордаги ёзув йўқ, аммо болалигимда нега шундай ёзганимизни ҳалигача тушунмайман, дейди хонанда.

“Онам бизни ёлғиз тарбия қилган”

Хонанда онаси ёлғиз тарбиялаган бўлишига қарамай, пулнинг ортидан қувмаслиги ва болаликдаги қийинчиликлар унга сабоқ бўлгани ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

— Кичиклигимда онам биз фарзандларни ўзи катта қилган. Лекин ўша пайтда ҳам пулнинг ортидан қувмаганмиз. Роса зарурат бўлиб турганда қувмаган энди ҳаммаси тартибга келганда қувасизми? Бу ёғини гапирсам дийдиёга кириб кетади. Эскилар билиб айтган: “Битта она мингта болани ҳам боқа олади”. Лекин мингта бола битта онанинг кўнглини ололмайди. Онам кўнглимизни олганлар-да… Бизни қанақа қийинчиликлар билан вояга етказганларини яхшиям-ки ўша вақтда кўрганмиз. Бу ҳозирги кунда ўзимиздан кетиб қолмаслик ёки онанинг бир оғиз гапи, маслаҳатларини эътиборсиз қолдирмаслик учун хизмат қилади, дейди хонанда.

“Мени олиб кетишларини соатлаб кутардим”

Фото: Instagram

— Ижодкорона бўрттириб айтадиган бўлсам, 10 ёшимни ёлғиз кутиб олганман. Чунки Тошкентга ўқишга келганимдан кейин январь ойида 10 ёшга кирганман. Глиер номидаги мусиқа мактабида ўқирдим. Бу пайт мен учун янги муҳит, дўстларга ва устозларга мослашиш даври бўлган. Ҳаётда эсда қоладиган кунлар — бу сен чиндан яшаган кунларингдир.

Ўқишимнинг дастлабки босқичида уйни, яқинларимни соғинардим. Таътил вақтида дўстларимнинг яқинлари келиб олиб кетишарди. Кеч кузак ёмғирли кунларда ҳам дарвоза олдида соатлаб уйдагиларим мени олиб кетишларини кутардим. Кейинчалик янги муҳитга кўникканимиздан сўнг устозларимиз бизни “ҳайдаб” ҳам кетказолмаган. Кичик Алишерга 10 ёш вақтида бола бўлиш, кунини болаларча ўтказиш орзу, шу билан бирга оғриқ ҳам бўлган, дейди у.

“Қўшиқларининг шеърини онаси ёзиб беради, деган гап тарқалганди”

Фото: Instagram

— Шеър ёзсам ҳам, куй басталасам ҳам онамга қўнғироқ қилиб уларга эшиттираман. Улар шеърларимни эшитиб кўриб, баҳо берарди. Онам она тили ва адабиётдан дарс берарди. Шунда яқинларимиз орасида “онаси шеърларини ёзиб бераркан, ўғли қўшиқ қилиб айтаркан”, деган гап тарқалган. Бир куни бу гапларни бувим эшитиб қолибди. “Неварам шеърларини ўзи ёзади”, деб тортишиб юраркан.

Бир гал шундай воқеа бўлганди. Одатда мен бирор натижага эришмагунимча қилаётган ишим ҳақида бировга айтишни ёқтирмайман. Бувимдан ҳозирча устозлардан ўрганиб олмагунимча шеър ёзишим ҳақда ҳеч кимга айтмай туришларини илтимос қилгандим. Лекин улар бунга кўнмаган. Шунда “сизни алдагандим, шеърларни ўзим ёзмаганман, ёзиб беришади” дегандим бувимга. Улар гапларимни эшитгач, мендан хафа бўлди. Кейин мен кун бўйи қанча воқеа бўлган бўлса, ҳаммасини шеър қилиб бувимга тушунтириб айтиб берганман. “Набира тортинчоқроқ, бувиси мақтанчоқроқ” деган сатрлар ўша пайтларда ёзилганди, дея хотирлайди ижодкор.

“Устозим билан танишишимга Мирзабек Холмедов сабабчи бўлган”

Алишер Файз Ўзбекистон халқ артисти, маданият вазири Озодбек Назарбековнинг шогирди ҳисобланади. У устози билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берган.

Фото: Instagram

— Мусиқа мактабида ўқиб юрган пайтларимда Панорама кинотеатрида концерт қўйишган. Унда сўз устаси Мирзабек Холмедов ҳам иштирок этганди. У кишидан дастхат олиш вақтида “Телефон рақамингизни ҳам бероласизми?” деб сўраганман. Телефонларини олиб, мусиқа мактабининг қоровулхонасидан қўнғироқ қилиб турардим. Қоровул амаки “Ҳеч ким кўриб қолмасин, тезроқ гаплашгин”, деб тайинларди. Бир куни Мирзабек акадан Озодбек Назарбековнинг рақамини сўраганман. “Рақамини билмайман-у, фалон куни ‘Наврўз’ ресторанига келсангиз, у ҳам келади”, деган. Борганман, ҳамма санъаткорлар келган. Ичкарига қандай кирарканман, деб бир оз иккиланиб турганимда, аппаратлар юкланган катта юк машинаси келиб тўхтаган. Машинадагиларга ёрдам беришимни айтиб, шу жамоага қўшилиб, юкларни ташиш баҳонасида бино ичкарисига кириб олганман. Аммо Озодбек ака келмаган. Кейин марҳум қизиқчи Обид Асомов Озодбек Назарбековнинг уй манзилини тушунтириб берган, 186-автобусга ўтириб, уйларига борганман, дейди Алишер Файз.

“Устозим оталик қилган”

Шундан сўнг ёш Алишер устози ёнига илк маротаба боради ва унга шогирд тушмоқчи эканини айтади. Баъзи болаларни ёнида катталар етаклаб, “шогирдликка олишини” сўраб боришган бир пайтда Алишер Файзнинг бир ўзи шу ишни қилишга журъат топгани учун ҳам Назарбеков уни шогирдликка қабул қилади. 

Фото: Instagram

— 2001 йили устозим билан танишганман. Ишончларини қозониш осон бўлмаган. У кишига нафақат қўшиқ айтишим, балки шеър ёзишим ҳам маъқул бўлган. Уйларига олиб бориб, ўз фарзандларидек, муносабатда бўларди. Нима есалар бизга ҳам илинарди, кийим бошимиз билан ҳам таъминларди. Аммо қаттиққўл, тарбияни ёқтирарди. Ўз устимизда кўпроқ ишлашимизни талаб қиларди. Устозимнинг яна бир шогирди Азиз акам Бекмуродов билан тортишиб қолганмиз. Тўғрисини айтсам, салга йиғлаб юбораверардим. Кейин онамга қўнғироқ қилиб, “кетаман, шундай-шундай бўлди”, деганман. “Бўпти, кел, ўғлим, ашулачи бўлмайсан. Ундан кўра келсанг, 2 та қўй, 3 та мол олиб бераман, боқиб юраверасан, кел”, деди онам. Бу гапни эшитиб, “ие, ўзи мендан ўтди, йўқ, бормайман”, деб фикримдан қайтгандим. Қаранг, онам бир оғиз гап билан ҳам кўнглимни олганлар, ҳам қанақадир машаққатлардан кечсам, мени нималар кутиб турганини ҳам англатиб қўйган. Агар “йўқ, келмайсан” деганларида балки кетворган бўлармидим, дейди Алишер Файз.

“12 йил телефондан фойдаланмаганман”

Хонанда узоқ йиллар телефондан фойдаланмагани ва энди бунга мажбур бўлаётгани ҳақида.

Фото: Instagram

— Телефон хаёлимни чалғитади, деб ундан фойдаланмасдик. Бу жараён 12 йил давом этди. Ҳозир эса телефондан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланаман. Аммо бу одамни чалғитади, баъзан чарчатади.

Югур-югурлардан чарчаб кетган пайтларимда ўтираман-да, кўзларимни юмиб олиб, 5-10 дақиқага денгиз бўйигами, қаёққадир кетаман. Айтганча, Глиерда ўқиб юрган кезларимда синфдошларимга “Бугун Озодбек Назарбековга шогирд тушиш учун уйларига бораман”, дердим-да, борардим-у, учрашолмасдим. Кўп шунақа бўларди. Уйларига, концерт бўладиган жойларга борардим. Кейин бир ўртоғим “Анчадан бери шунақа деб кетяпсан-у, кўришолмаяпсан, ҳеч кимга айтмасдан бор-чи”, деган куни Озод акам билан кўришиб, суҳбатлашиб, шогирд тушганман. Ўшандан бери бирор иш қилмоқчи бўлсам, оммага ошкор этмасликни одат қилганман, дейди хонанда.

“Устозимнинг костюмини кийганман”

Хонанда илк клипига устозининг костюм шимини кийим чиққани ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram

— Озодбек Назарбеков билан оёқ ва кийим ўлчамимиз бир хил эди. Бу нарса “Мени кечир” клипини олаётганда ҳам қўл келган. Клипда устозимнинг кийимларини кийиб тушганман. Устозим ҳеч қачон йўқ демасди, қайтанга “Шуни кий, сенга ярашади”, дерди.

“Шоу-бизнесда кирдикор кўрмаганман”

Фото: Instagram

— Аслида йўл қийшиқ эмас. Қарашлар уни баъзида шундай кўрсатар. Балки ҳамма гап инсоннинг ўзидадир. Кўпинча шоу-бизнесда ундай-бундай дейишади. Шахсан мен шоу-бизнесда кирдикор кўрмаганман. Дунёда 7 миллиард инсон бўлса, уларга “Мен қандай одамман?“ деб битта савол билан мурожаат қилсангиз, турли хил жавоб олар экансиз. Қизиғи, жавоблар орасида хатоси бўлмайди. Савол қандай эдики, ҳамма жавоблар тўғри келаверса? Унга “адолатсизсан”, “адолатлисан” дейишди. Худди шундай, бир вақтда ҳам ижобий, ҳам салбий жавоблар берилди. Бундан битта маъно келиб чиқади: кенгга кенг дунё, торга тор дунё. Ўзини ўлжа ҳисоблаганга қаерда бўлмасин, овчи топилади, дейди хонанда.

“Хоббийим сабаб менга Cola ичимлигини совға қилишарди”

Алишер Файз бир неча йиллар олдин футбол тўпларини йиғиб боришни ёқтирган. Сўнг орадан бир оз вақт ўтгач, бу машғулотнинг ўрнини бошқаси эгаллаган.

Фото: Instagram

— Мен хоббиларимга содиқман, деб ўйламайман. Орада шундай вақтлар бўлган — Cola ичимлигини яхши кўрардим. Дунёнинг турли жойларида турли Cola бўлса керак, деб шу ичимликнинг коллекциясини йиғган пайтларим бўлган. Ҳатто, яқин мухлисларимиз ичида концерт вақтида ҳам шу ўзгача ичимлик турларидан совға қилгани ҳам бўлган. Ҳозир катта фарзандим Холидбек футболга қизиқади ва бу спорт билан шуғулланади.

“Оиламни сир сақлайман”

Хонанда оиласи ҳақидаги маълумотларни сир сақлашининг сабаблари ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

— Айтайлик, ёнингизда катта бир қимматбаҳо тош бор. Бозорда юрибсиз. Тошни қанақа олиб юрасиз? Сумкага солиб, авайлаб, тўғрими? Ё даст кўтариб юрасизми? Оилам — менинг борим, бойлигим, бахтим! Бахт эса кўз-кўз қилинавермайди, эҳтиётланади. Сабаби шунда. Фарзандларимнинг тарбиясини ўйлаб ҳам шундай қиламан. Чунки болаларимнинг “мен фалончи санъаткорнинг ўғлиман” деб улғайишини хоҳламайман. Бу тарбиясига қайсидир томондан салбий таъсир қилиши мумкин, деб ўйлайман-да! Самимият топишга қийналмасин, дейман, дейди хонанда.

Toshkentdanman. Alisher Navoiy nomidagi O‘zbek tili va adabiyoti universitetining O‘zbek tili fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2024-yildan beri Layfstayl bo‘limida muxbir lavozimida ishlayman va maqolalar hamda videomateriallar tayyorlayman. Har yili ispan kinoijodkorlari tomonidan suratga olingan “Невидимый гость” (“Ko‘rinmas mehmon”) filmni kamida ikki marta qayta tomosha qilaman. Imom al-Buxoriy haqidagi “Sohilsiz dengiz” kitobi yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Instagram: Миш-мишларга жавоб қайтарган актёр, санъатга қайтган Шаҳзода, йўлга асфалт ётқизган Жаҳонгир Отажонов

Instagram: Миш-мишларга жавоб қайтарган актёр, санъатга қайтган Шаҳзода, йўлга асфалт ётқизган Жаҳонгир Отажонов

7-Август, 13:55

Шаҳзода 47 ёшда: Хонанданинг ҳаётидаги эркаклар ва санъатни тарк этишига нима сабаб бўлгани ҳақида (фото, видео)

Шаҳзода 47 ёшда: Хонанданинг ҳаётидаги эркаклар ва санъатни тарк этишига нима сабаб бўлгани ҳақида (фото, видео)

28-Июл, 13:55

“Озодбек Назарбеков ерга сочилиб кетган пулларни йиғиб берган”. Улуғбек Раҳматуллаев санъатдаги дўсти ва вилоят тўйларига қандай кийиниб бориши ҳақида

“Озодбек Назарбеков ерга сочилиб кетган пулларни йиғиб берган”. Улуғбек Раҳматуллаев санъатдаги дўсти ва вилоят тўйларига қандай кийиниб бориши ҳақида

16-Июн, 15:45

Футболчилар, педофилия қурбонларига аталган қўшиқлар ва хорижий меҳмонлар: Ҳосила Раҳимованинг 10 йил кутилган концертидан репортаж (видео)

Футболчилар, педофилия қурбонларига аталган қўшиқлар ва хорижий меҳмонлар: Ҳосила Раҳимованинг 10 йил кутилган концертидан репортаж (видео)

8-Июн, 12:55

“Уммон” 10 йиллик танаффусдан сўнг саҳнани “портлатди”. Концертда марҳум Жасур Рафиқовнинг ҳам овози янгради (видео)

“Уммон” 10 йиллик танаффусдан сўнг саҳнани “портлатди”. Концертда марҳум Жасур Рафиқовнинг ҳам овози янгради (видео)

21-Май, 15:29

“2000 долларлик тўй хизмати нархи энди 2500 доллар бўлади”. Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи солиқ ошиши ва концерт учун 2 млрд сўмдан ортиқ пул сарфлангани ҳақида

“2000 долларлик тўй хизмати нархи энди 2500 доллар бўлади”. Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи солиқ ошиши ва концерт учун 2 млрд сўмдан ортиқ пул сарфлангани ҳақида

19-Май, 17:28

“Давлат раҳбарларининг ўғилларидан совчи келган”. Муниса Ризаева ўзидан 10 ёш кичик турмуш ўртоғи ва “ватан хоинига чиқарилгани” ҳақида

“Давлат раҳбарларининг ўғилларидан совчи келган”. Муниса Ризаева ўзидан 10 ёш кичик турмуш ўртоғи ва “ватан хоинига чиқарилгани” ҳақида

19-Май, 15:19

Кимга турмушга чиқиши туғилганидаёқ маълум бўлган ва оиласи бузилишига бир бахя қолган Дилсўз 37 ёшда (фото, видео)

Кимга турмушга чиқиши туғилганидаёқ маълум бўлган ва оиласи бузилишига бир бахя қолган Дилсўз 37 ёшда (фото, видео)

18-Май, 16:35