“Ҳайвонлар шаҳри” мультфильмнинг иккинчи қисми Голливуд тарихидаги энг даромадли лойиҳалар ўнталигига кирди. Экранларга чиқарилганидан буён ушбу мультфильм 1,7 миллиард доллар маблағ тўплади. Илгари бу ўринни 1,69 миллиард долларлик даромад билан “Бошқотирма 2” эгаллаган эди.
Ҳозирда Ник ва Жудидан фақат Жеймс Кемерон лойиҳалари, Marvel кино олами, “Юлдузлар жанги” ва “Начжа аждарлар шоҳини мағлуб этади” фильмлари юқорида.
Тарихдаги энг юқори даромад келтирган кино асарларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича:
1. “Аватар” (2009) — 237 млн доллар бюджет билан 2,923 млрд доллар;
2. “Қасоскорлар: Финал” (2019) — 356 млн доллар бюджет билан 2,799 млрд доллар;
3. “Аватар: Сув йўли” (2022) — 350 млн доллар бюджет билан 2,32 млрд доллар;
4. “Титаник” (1997) — 200 млн доллар бюджет билан 2,264 млрд доллар;
5. “Нечжа аждарлар шоҳини мағлуб этади” (2025) — 80 млн доллар бюджет билан 2,15 млрд доллар;
6. “Юлдузлар жанги: Қудрат уйғониши” (2015) — 245 миллион долларлик бюджет билан 2,071 миллиард доллар;
7. “Қасоскорлар: Чексизлик жанги” (2018) — 2,052 млрд доллар, бюджет 321 млн доллар;
8. “Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ” (2021) — 200 млн доллар бюджет билан 1,922 млрд доллар;
9. “Ҳайвонлар шаҳри 2” (2025) — 150 млн доллар бюджет билан 1,7 млрд доллар;
10. “Бошқотирма 2” (2024) — 200 млн доллар бюджет билан 1,698 млрд доллар.








