Daryo

Қирғизистонда хусусий автомактаблар ёпилади

Давлат автомактабида ўқиш муддати 14 ойни ташкил этади. Ҳар уч ойда амалиёт ўталади. Мамлакатда янги намунадаги “права”лар жорий этилди.

1 дақиқа ўқиш6 704 кўришлар0 изоҳ0

Қирғизистонда 2026 йилдан бошлаб хусусий автомактаблар фаолияти тўхтатилади. Мамлакатда фақат давлат автомактаблари қолади ёки мактабларда қўшимча дарслар жорий этилади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти ишлари бошқарувчиси Қанибек Туманбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойидан бошлаб янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари берила бошланди.

Илгари эски “права” чет элда ўтмаган бўлса, янгиси билан исталган давлатга кириш мумкин. 2026 йилдан бошлаб мамлакатда хусусий автомактаблар фаолиятини тўхтатади, фақат давлат автомактаблари қолади ёки мактабда қўшимча дарс жорий этилади. Давлат автомактабида ўқиш муддати ҳар уч ойда амалиёт ўташ билан 14 ойни ташкил этади, деди Қанибек Туманбаев.

Фото: Қирғизистонда янги намунадаги “права” / “Кабар”

Шунингдек, октябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев “Транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини лицензиялашга вақтинчалик тақиқ жорий этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Мораторий 2025 йил 20 октябрдан 2027 йил 31 декабргача амал қилади ва у давлат таълим муассасаларига нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, май ойида Қирғизистонда хорижий автомобиллар учун янги қоидалар кучга кирган.

Октябрь ойида эса Қозоғистонда техник регламентга ўзгартириш киритилиб, шахсий фойдаланиш учун фақат айрим тоифадаги транспорт воситаларини олиб кириш мумкинлиги белгиланган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар