Жанубий Кореяда Samsung Galaxy S25+ флагман смартфони билан боғлиқ нохуш ҳодиса содир бўлди. У фойдаланиш вақтида ўз-ўзидан ёниб кетди.
Samsung ҳамжамияти форумида Cheoeuijan-ah тахаллуси остидаги фойдаланувчи хабар беришича, телефон унинг қўлида қизий бошлаган ва ғалати овозлар чиқарган.
Қўрқиб кетган эркак қурилмани полга ташлаб юборган ва у алангаланиб кетган. Эълон қилинган фотосуратларга қараганда, смартфон ичкаридан бутунлай ёниб кетган, батарея эса том маънода орқа панелни ташқарига итариб юборган. Эгаси бармоқларининг биринчи даражали куйишини олган, аммо унинг сўзларига кўра, ғилоф (чехол) зарарни камайтиришга ёрдам берган.
Жабрланувчи Samsung сервис марказига мурожаат қилган, у ерда текширув ўтказилган, аммо ёнишнинг аниқ сабабини аниқлаш имкони бўлмаган. Шунга қарамай, компания унга ёниб кетган смартфоннинг пулини қайтариб берган.
Фойдаланувчи Galaxy S25+ моделларининг ўз-ўзидан ёниб кетишининг камида тўртта шунга ўхшаш ҳолатлари ҳақида эшитганини таъкидлади.
Ўн йил олдин компания аллақачон Galaxy Note 7 билан боғлиқ шунга ўхшаш жанжални бошидан кечирган эди, унинг ёниш муаммоси туфайли Samsung камида бир миллиард доллар йўқотганди.








