Daryo

ADM Global: Ўзбекистон автосаноати ривожланишининг янги йўналиши

3 дақиқа ўқиш16 628 кўришлар0 изоҳ7

“Келажак двигателлари”: гибридлар ва янги авлод саноатига бўлган эътибор 

Kia, Chery, Haval ва Hyundai Truck & Bus автомобиль брендларининг расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи Ўзбекистон ҳукумати билан CKD технологияларидан фойдаланган ҳолда гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришга кенг кўламли ўтишнинг бошланғич нуқтаси бўладиган инвестиция шартномасини имзолашга тайёрланмоқда.

Компания стратегиясининг асосий элементи классик ички ёнув двиагтели версиясида ҳам, гибрид модификациясида ҳам бир хил моделни ишлаб чиқариш имконини берувчи универсал платформа бўлади.

ADM Global: миқёси ва тузилиши

Бугунги кунда гуруҳ таркибига 4500 дан ортиқ ходимлар меҳнат қиладиган 35 та компания киради.

Хусусан, ADM Global компаниялар гуруҳига Ўзбекистондаги биринчи хусусий мултибрендли автомобиль заводи – ADM Jizzakh киради. Корхона замонавий CKD ва CKD ишлаб чиқариш қувватларига эга.

Бундан ташқари, ADM Global кенг дилерлик тармоғи (бугунги кунда 85 та марказ) ва бутун мамлакат бўйлаб минтақавий бўлинмаларини ривожлантирмоқда.

2025 йил якунларига кўра, компания товар айланмасини 1,024 миллиард АҚШ долларга прогноз қилмоқда, шу билан бирга, мамлакат автомобиль бозорида барқарор равишда иккинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

ADM Globalнинг асосий кўрсаткичлари:

● Ўзбекистонда автомобиль сотуви ҳажми бўйича 2 ўринни эгаллайди.

● Энг йирик хусусий солиқ тўловчилар ТОП-10 талигига киради.

● Сўнгги 5 йил ичида автосекторни инвестициявий ривожлантириш бўйича етакчи ҳисобланади.

● 2014 йилдан буён бозорда; 2021 йилдан бери 40 дан ортиқ янги моделлар ишга туширилди.

● Сотув прогнози: 2025 йилда 45 минг дона, 2030 йилгача 145 минг дона.

Стратегик эътибор: гибридлар, технологиялар, кадрлар

ADM Global ADM Jizzakh заводида CKD ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қувватларни модернизация қилиш ва кадрлар салоҳиятини фаол шакллантиришга эътибор қаратмоқда.

2030 йилга бориб ходимлар сонини 10 минг нафар кишига, маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказиш, шунингдек, замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва адаптация қилиш учун ўз Р&D markazini tashkil etish rejalashtirilgan.

Гибрид йўналиш ADM Global стратегиясининг муҳим қисмига айланиб улгурди. 2025 йилда Ўзбекистонда биринчи Chery гибрид автомобили – Arrizo 8 Hybrid ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, шундан сўнг бошқа NEV моделлари босқичма-босқич ишлаб чиқарилади.

Инвестициялар ҳажми 190 миллион АҚШ долларга баҳоланмоқда, лойиҳа қуввати эса 2027 йилга келиб янги энергия манбаларида йилига 50 мингтагача автомобиль ишлаб чиқариш имконини беради.

Данияр Давлетияров, ADM Global бош директори:

“Биз гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳукумат билан инвестиция шартномасининг келишиш босқичини якунлаяпмиз. ADM Global ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш, янги иш ўринларини яратиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва моделлар қаторини кенгайтириш бўйича аниқ мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Ҳужжат аллақачон Инвестициялар вазирлиги билан келишилган ва Иқтисодиёт вазирлигида якуний тасдиқлаш босқичларидан ўтмоқда. Биз яқин вақт ичида жараённи якунлаб, шартномани расман имзолашни кутмоқдамиз”.

Ҳамкорлик ва технологик ривожланиш

2026 йилдан бошлаб ADM Global ADM Jizzakh заводида барча моделларни CKD технологияси бўйича йиғишни кенгайтириш, ягона платформада гибрид версияларни ишга тушириш, шунингдек, Жанубий Корея ва Хитойдаги ҳамкорлар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, компания бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ривожлантирмоқда ва экспортни оширмоқда.

2030 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажми 10,7 миллиард АҚШ долларга, бюджетга тўловлар ҳажми 1,06 миллиард АҚШ долларга, экспорт ҳажми эса 220 миллион АҚШ долларга етиши кутилмоқда.

Соҳа учун аҳамияти

Инвестиция шартномасини имзолаш ва гибрид автомобильларни ишлаб чиқаришга ўтиш нафақат ADM Global ривожланишининг янги босқичи, балки бутун Ўзбекистон автосаноати учун муҳим қадамдир.

Лойиҳа қуйидагиларга имкон беради:

● ишлаб чиқаришни локализациялаштиришни жадаллаштириш ва мамлакатда янги қўшилган қиймат занжирларини яратиш;

● минглаб малакали иш ўринларини яратиш ва турдош тармоқларни ривожлантиришни рағбатлантириш;

● Ўзбекистонни NEV саноатининг глобал жараёнларига интеграция қилиш орқали автомобиль ишлаб чиқаришнинг технологик даражасини ошириш;

● углерод изини камайтириш ва экологик жиҳатдан масъулиятли транспорт тизимини шакллантиришга ҳисса қўшиш;

● барқарор ва инновацион ўсишга тайёрликни намойиш этган ҳолда мамлакатнинг инвестициявий имижини мустаҳкамлаш.

ADM Global Ўзбекистон анъанавий автомобиль йиғиш форматидан келажак автомобильларини ишлаб чиқаришда тўлақонли иштирок этишга ишонч билан қадам қўяётган янги саноат даврининг драйверига айланмоқда.

Реклама

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар