Саёҳат ва бизнес сафарлари учун йўловчиларга иккита йўналиш – Лаҳор ва Исломобод мавжуд. Парвозлар замонавий лайнерларда ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Замонавий ва шинам Исломобод – Покистон пойтахти ва Осиёнинг энг яшил шаҳарларидан бири. Кенг хиёбонлар, маҳобатли Файсал масжиди, боғлар ва Марғалла тепаликлари хотиржамлик муҳитини яратади.
Тошкент – Исломобод – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта: сешанба ва шанба кунлари (маҳаллий вақт кўрсатилган) амалга оширилади. Чипталар нархи бир томонга 2 197 000 сўмдан, икки томонга эса 4 530 000 сўмдан бошланади.
Сешанба кунлари
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 05:10, Исломободга етиб бориш соат 07:10;
• Исломободдан жўнаб кетиш соат 08:10, Тошкентга етиб келиш соат 10:10.
Шанба кунлари
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 09:00, Исломободга етиб бориш соат 11:00;
• Исломободдан жўнаб кетиш соат 12:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:05.
Лаҳорни “Покистоннинг қалби” деб аташади. Бу жуда бой мерос, таъсирчан архитектура ва ўзига хос шарқона жозибага эга шаҳар. Бадшоҳи масжиди, Шалимар боғлари, ранг-баранг бозорлар ва кўча таомларининг хушбўй ҳидлари уни мамлакатнинг ҳақиқий руҳини ҳис қилишни истаганлар учун идеал йўналишга айлантиради.
Тошкент – Лаҳор – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта: чоршанба ва жума кунлари (маҳаллий вақт кўрсатилган) амалга оширилади. Бир томонга авиачипталар нархи 2 164 000 сўмдан, икки томонга эса 4 465 000 сўмдан бошланади.
Чоршанба кунлари
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 08:20, Лаҳорга етиб бориш соат 10:40;
• Лаҳордан жўнаб кетиш соат 11:40, Тошкентга етиб келиш соат 14:05.
Жума кунлари
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 05:10, Лаҳорга етиб бериш соат 07:30;
• Лаҳордан жўнаб кетиш соат 08:30, Тошкентга етиб келиш соат 10:55.
Ёрқин ранглар, қадимий анъаналар ва бетакрор муҳит мамлакати бўлган меҳмондўст Покистонни ўзингиз учун кашф этинг. Авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, Uzbekistan Airways иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилинг.
Uzbekistan Airways шаффофлик, қонунийлик ва бизнес юритишнинг юқори ахлоқий стандартлари тамойилларига амал қилади. Авиакомпания коррупциянинг ҳар қандай шаклини қатъиян қабул қилмайди ҳамда ҳамкорлар ва йўловчилар ишончини мустаҳкамлаган ҳолда коррупцияга қарши миллий ва халқаро қонунчиликка қатъий риоя қилади. Агар авиакомпания фаолияти доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз, бу ҳақда +998 78 140 02 00 ишонч телефони (бундан кейин тилни танланг ва “6” тугмасини босинг), +998 78 140 45 68 / +998 90 998 15 06 рақамлари, @compliance_control_uzairways телеграм-боти, [email protected] электрон почтаси ёки https://corp.uzairways.com/uz/form/protivodeystvie-korrupcii расмий веб сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.
Реклама








