Daryo

Ўзбекистонда 2025 йил қандай машиналар танланмоқда?

2 дақиқа ўқиш30 253 кўришлар0 изоҳ8

Olamavto расмий дилеридан трендлар, реал нарх ва маслаҳатлар

2025 йилда Ўзбекистон автомобиль бозори ривожланишда давом этмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқариш улуши ортмоқда, янги брендлар пайдо бўлмоқда, харидорлар эса манфаатли молиялаштириш шартларида сотилаётган автомобильларни кўпроқ танламоқда. Шунга қарамай, янги автомобильларга бўлган талаб бироз пасайди – нархларнинг ошиши ва импорт чекловлари ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Бозор тенденсиялари

Етакчи ўринларни маҳаллий Chevrolet Cobalt, Onix ва Damas моделлари эгаллаб турибди. Улар энг арзон, хизмат кўрсатишга осон ва Ўзбекистон ҳайдовчилари учун одатий бўлиб қолмоқда.

Замонавий дизайн, қулайлик ва технологикликни таклиф этувчи Хитойнинг Jetour, Soueast ва BYD брендларига қизиқиш ортиб бормоқда. Электромобиллар янги йиғимлар ва қувватлаш станцияларининг етишмаслиги туфайли вақтинча оммабоплигини йўқотмоқда.

Янги автомобиллар нархи ўртача 4-5 фоизга ошди, фойдаланилганлари эса 8-10 фоизга арзонлашди.

Ҳақиқий нархлар

● Chevrolet Cobalt – 155 млн сўмдан бошланади.

● Chevrolet Onix – 170 млн сўмдан бошланади.

● Soueast С07 – бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинганда ойига 3,6 млн сўмдан бошланади.

Фойдаланилган автомобиллар бир йил олдингига нисбатан ўртача 10-15 фоизга арзонроқ.

Харид шартлари

Olamavtoда Jetour, Soueast, Chevrolet ва MG брендлари автомобиллари тақдим этилган.

Харидорлар 25% дан бошланғич тўлов билан имтиёзли кредит ёки фоизсиз муддатли тўловни расмийлаштириши мумкин. Мослашувчан фоиз ставкалари ва индивидуал молиялаштириш дастурлари мавжуд.

Olamavto тавсиялари

● Ҳар куни шаҳар ичида миниш учун Chevrolet ва MG ихчам моделлари мос келади.

● Оилавий, фаол дам олиш ва саёҳат учун Jetour ва Soueast ичи кенг кроссоверлари.

● Кафолат ва сотувдан кейинги хизматга эътибор беринг. Расмий дилердан харид қилиш сифат, оригинал эҳтиёт қисмлар ва фойдаланишнинг барча босқичларида ишончли техник хизмат кафолатини беради.

Olamavto 20 дан ортиқ автомобиль моделларини тақдим этади. Дилерлик марказида банк вакиллари фаолият кўрсатмоқда, улар энг мақбул молиявий шартларни танлаш ва харидни жойида расмийлаштиришда ёрдам беришади. Шунингдек, мижозлар бренд стандартларига мувофиқ хизматларнинг тўлиқ спектрини олади.

Батафсил маълумот учун: olamavto.uz

Telegram: olamavto.uz

Telegram бот: ҳттпс://т.ме/оламавто_бот

Реклама

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар