Бугунги кунда таассурот майда тафсилотлардан, ҳатто телефон рақамингиздаги сонлардан ҳам шаклланади. Эсда қоларли рақам ҳар доим имижнинг бир қисми, ишонч ва нуфуз белгиси бўлиб келган. Бироқ илгари бундай имконият фақат юқори нарх эвазига қўлга киритиларди. Энди эса UZTELECOM бу имтиёзни ҳамёнбоп танловга айлантирмоқда: 99% чегирма билан сиз ўз характерингизни ифодаловчи, ҳар бир қўнғироққа ўзига хослик бағишловчи ва рақобатчилар орасида ажралиб туришга ёрдам берувчи рақамни танлашингиз мумкин.
2025 йил 14 октябрдан 2026 йил 31 январгача абонентлар ИП-телефониянинг чиройли рақамларини 99% чегирма билан харид қилишлари мумкин.
Энди ҳар бир мижоз ўз бизнеси ёки шахсий ҳаёти учун ўзига хос рақамни танлаб, мулоқот жараёнига ўзгача услуб қўша олади.
Акция тафсилотлари
Таклиф ИП-телефония орқали ўрнатилган алоқа хизматларини “Чексиз” тариф режаси билан янги уланганда амал қилади.
Чегирмалар миқдори ҳайратланарли:
• 4-тоифадаги рақам учун - 4 000 000 сўм ўрнига → 40 000 сўм
• 5- тоифадаги рақам учун - 2 000 000 сўм ўрнига → 20 000 сўм
• 6- тоифадаги рақам учун - 1 000 000 сўм ўрнига → 10 000 сўм
• 7- тоифадаги рақам учун - 400 000 сўм ўрнига 4 000 сўм
• 8- тоифадаги рақам учун - 200 000 сўм ўрнига 2 000 сўм
• 9- тоифадаги рақам учун - 100 000 сўм ўрнига 1 000 сўм
Акция жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам амал қилади.
1155 рақамига қўнғироқ қилинг ёки бутун мамлакат бўйлаб жойлашган UZTELECOM савдо ва хизмат кўрсатиш офислари орқали чиройли рақамингизни бугуноқ қўлга киритинг!
UZTELECOM - доимо Сизга яқин бўлган оператор.
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram
Реклама








