Жиззах шаҳрининг энг марказида, Шароф Рашидов шоҳкўчасида уч қаватли Mobiuz хизмат кўрсатиш маркази фаолият юрита бошлади. У кўчага янги ва замонавий кўриниш бериб, шаҳарнинг ишбилармонлик марказларидан бирининг янги қиёфасини шакллантирмоқда.

Бу марказ компаниянинг технологик тараққиёти ва инновацион ёндашувининг рамзи бўлиб, илғор технологиялар ҳар бир мижоз учун қулайлик ва қўлай шароит билан уйғунлашган маконни яратмоқда.
Офисда электрон навбатни бошқариш тизимлари ва ахборот берувчи экранларга эга қулай мижозлар ҳудуди яратилган. Бу кутиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш ва хизмат кўрсатиш жараёнини максимал даражада қулай қилиш имконини беради.
Офис мажмуа сифатида нолдан қурилган бўлиб, унда абонентларга, корпоратив мижозларга, дилерларга хизмат кўрсатиш заллари, хизмат хоналаридан ташқари, коммутация маркази ва минтақадаги тармоқнинг узлуксиз ва барқарор ишлаши учун барча технологик ресурслар жойлаштирилган.
Ходимлар мунтазам равишда махсус тренинглардан ўътадилар ва мижозларга максимал ғамхўрлик кўрсатишга ёрдам берадиган шароитларда ишлайдилар. Шу туфайли ҳар бир ташриф буюрувчига шахсий ёндашилади ҳамда ҳар қандай масалага ечим топади.

Жиззахдаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Жамшид Холматовнинг гапларига кўра:
“Mobiuz инновацион Хизмат кўрсатиш марказининг очилиши Жиззах ва бутун вилоят учун муҳим босқичдир. Биз технологиялар ва қулайлик мижозларга йўналтирилган замонавий маконни таклиф этмоқдамиз. Бизнесни ривожлантириш ва одамлар ҳаётини яхшилашга ёрдам берадиган сифатли алоқа ва хизматларни таъминлаш биз учун муҳимдир. Ушбу марказ нафақат Mobiuz оламига кириш нуқтаси, балки минтақадаги рақамли тараққиёт рамзига ҳам айланмоқда”.
Жиззахдаги Mobiuz хизмат кўрсатиш маркази - операторнинг ғамхўрлиги ва қўллаб-қувватлашини ҳис қиладиган замонавий ва технологик макондир. Бу Mobiuz’нинг инсонларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари интилиш миссиясига тўлиқ мос келади.
Офис манзили:
Mobiuz ЖиззахОператор сотовой связи в ДжизакеСалон связи в Джизаке
Реклама








