18 октябрь куни Ашхобод боғи Ўзбекистон экологик харитасида ёрқин яшил нуқтага айланди – бу ерда Hayot Bank томонидан “Яшил юрак” аксияси ташкил этилди. Шу куни пойтахт аҳолиси ягона мақсад атрофида бирлашди: Тошкентни янада мусаффо ва яшил қилиш.

Боғ бўйлаб ҳар бир иштирокчининг мамлакатимиз келажагига қўшган шахсий ҳиссаси рамзи сифатида номи ёзилган 500 туп дарахт экилди. Кўчат экишда нафақат омонатчилар, балки уларнинг оила аъзолари, дўстлари, фарзандлари ҳамда тадбирнинг атроф-муҳитни сақлашга бефарқ бўлмаган меҳмонлари ҳам иштирок этди.

Айниқса, таниқли актриса Раъно Шодиеванинг ташрифи ўзгача лаҳза бўлди, у нафақат ижтимоий тармоқларда “Яшил юрак” челленжини бошлаб берди, балки шахсан ўзи кўчат экиб, акция ҳақиқатан самара беришини тасдиқлади.
Тантанали маросимдан сўнг омонатчилар ўртасида совринли ўйин бўлиб ўтди ва кун “Кўк Чой” гуруҳининг жонли ижроси билан якунланди. Байрамона муҳит, палов ҳиди, болалар учун мастер-класслар, меҳмонларнинг табассуми илиқ оилавий учрашув туйғусини яратди. Бошловчи Фарҳод Алимов тадбир кайфиятини ҳазил-мутойиба билан бирга тадбирнинг аҳамиятига эътироф билан кўтариб турди.

Hayot Bankнинг бошқарув раиси Одил Пўлатов ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив масъулият) банк фалсафасининг ажралмас қисмилигини таъкидлади: “Номимиз Hayot Bank ва биз бу ҳаётни янада яшил, эзгу ва барқарор қилишга интиламиз”.
“Яшил юрак” аксияси келгуси баҳорда бутун мамлакат шаҳарларини қамраб олган ҳолда давом этади.
Ҳар бир инсон Hayot Bank’да “Яхшиликка” омонатини очиш орқали ушбу ташаббуснинг бир қисми бўлиши мумкин. Ахир ҳар бир янги “Яхшиликка” омонати билан юртимизда яна бир дарахт ва у билан эзгулик парчаси ўса бошлайди.
Реклама








