Daryo

Li Auto Ўзбекистондаги илк расмий шоурумини очди

2025 йил 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида Хитойнинг премиум тоифадаги оилавий автомобиллар ишлаб чиқарувчиси — Li Auto брендининг Ўзбекистондаги илк расмий шоуруми очилди.

3 дақиқа ўқиш10 551 кўришлар0 изоҳ2

2025 йил 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида Хитойнинг премиум тоифадаги оилавий автомобиллар ишлаб чиқарувчиси — Li Auto брендининг Ўзбекистондаги илк расмий шоуруми очилди. Биринчи расмий дилери сифатида мамлакатимиз автомобиль бозорида катта тажрибага эга Control Auto компанияси фаолият бошлади.

Ўзбекистон автосаноатида янги босқич

Li Auto шоурумининг очилиши нафақат компания, балки бутун Ўзбекистон автосаноати учун муҳим воқеага айланди.

Тадбир Сергели тумани, Юқори Дархон МФЙ ҳудудидаги янги шоурумда ўтказилди. Унда давлат идоралари вакиллари, бизнес ҳамкорлар, блогерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тошкентда илк бор флагман модел — Li i8 тақдим этилди. У оилавий автомобиллар учун хос бўлган кенглик, қулайлик ва юқори технологияларни ўзида мужассам этган.

Шоурумда Li L9, Li L7 ва Li L6 моделлари ҳам намойиш этилди — улар хавфсизлик даражаси ва ақлли бошқарув тизимлари билан ажралиб туради.

Очилиш муносабати билан махсус нархлар

Ўзбекистоннинг илк расмий дилерлик маркази очилиши муносабати билан Control Auto компанияси бутун модел қатори учун махсус нархларни эълон қилди.

Ушбу таклиф 2025 йил 31 октябрьгача амал қилади.

Акция доирасида Li L9 Ultra Restyling, Li L7 Ultra Restyling, Li L6 Max Restyling, Li L6 Pro Restyling ҳамда янги Ли и8 моделлари учун махсус нархлар амал қилади.

Инновациялар ва ишончли хизмат

Li Auto — Хитой бозорининг етакчи брендларидан бири бўлиб, дунёда энг тез ривожланаётган ақлли автомобиль ишлаб чиқарувчилардан биридир.

Компания шиори Create a Mobile Home, Create Happiness — “Мобил уй яратинг - бахт яратинг” бўлиб, у ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик ҳамда хавфсизликни тақдим этишни мақсад қилган.

Ўзбекистоннинг расмий шоуруми орқали автомобиль харид қилган мижозларга 2 йил ёки 100 000 км кафолат берилади.

Шунингдек, улар Li Auto’нинг расмий сервис марказларида тўлиқ хизматдан фойдаланиш, оригинал эҳтиёт қисмлар ва расмий ОТА янгиланишларини олиш имконига эга бўладилар.

Бундан ташқари, мижозлар автомобильни Trade-in дастури орқали — эски машинасини топшириб янги Li Auto харид қилишлари, ёки Насия Савдо тизими орқали автомобильни бўлиб тўлаш шартларида харид қилишлари мумкин.

Бу имкониятлар Li Auto автомобильларини янада оммабоп ва қулай қилади.

Ҳамкорлик ва ишонч

Тантанали очилиш маросимида Li Auto компаниясининг компаниясининг халқаро бизнес бўлими бошлиғи Нестор Ву сўзга чиқиб, Ўзбекистон бозорининг стратегик аҳамиятини таъкидлади:

“Li Auto учун Ўзбекистон бозорига чиқиш — компания ривожланишидаги муҳим стратегик қадамдир. Бизнинг мақсадимиз фақат автомобиль сотиш эмас, балки мижозлар билан узоқ муддатли ишончли алоқалар ўрнатишдир”.

Шунингдек, Li Auto’нинг Ўзбекистондаги биринчи расмий дилери — Control Auto компанияси номидан бош директори Зафар Агзамов тадбир меҳмонларини қутлади:

“Бугун Control Auto халқаро Li Auto оиласининг ажралмас қисмига айланди. Биз премиум автомобиллар бозорида янги босқични бошлаётганимиздан фахрланамиз ва бу брендни Ўзбекистонда тақдим этиш биз учун катта шарафдир.”

​

Control Auto ҳақида

Control Auto компанияси беш йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон автомобиль бозорида фаолият юритиб келади.

Компания автодилерлик ва мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги тажрибаси билан ишончли ҳамкор сифатида тан олинган.

Бу тажриба Li Auto билан ҳамкорликда янги босқичга кўтарилиб, Ўзбекистон бозорига жаҳон даражасидаги премиум автомобильларни олиб кириш имконини берди.

Янги авлод автомобиллари энди Ўзбекистонда

Li Auto брендининг мамлакатимиз бозорига кириб келиши — замонавий технология, статус ва ишончни қадрлайдиган мижозлар учун янги имкониятлар эшигини очди.

Энди ҳар бир харидор Trade-in ёки Насия Савдо орқали қулай шартларда Li Auto автомобильига эга бўлиши, тест-драйвда қатнашиши ва бренд афзалликларини ҳис этиши мумкин.

Боғланиш учун Li Auto Uzbekistan

Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Юқори Дархон МФЙ

Официальный диллер Li Auto UzbekistanАвтосалон в ТашкентеЭлектромобили, продажа и сервис в Ташкенте

Телефон: +998 (71) 230-09-90

Ижтимоий тармоқлар:

Веб-сайт — li-auto.uz

Telegram — т.ме/ли_аутоуз

Instagram — @li.ауто_уз

YouTube — @liauto_uz

TikTok — @li.ауто_уз

Реклама

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар