2020 километргача рекорд юриш масофасига эга BYD Seal 6 гибрид седани энди BYD Astana Motors дилерлик марказларида сотувга чиқарилди.
9 октябрь куни Тошкентда автомобиль саноатининг кузги мавсумидаги асосий премераси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги BYD брендининг расмий модел қаторига янги Seal 6 модели тақдим этилди. Бу юқори технологияли қулай седан ўта кам ёнилғи сарфи ва NEDC цикли бўйича 2020 километргача бўлган рекорд юриш масофасига эга.
Энди саёҳатлар нафақат қулайроқ ва хавфсизроқ, балки анча тежамкор ҳам бўлади, чунки BYD Seal 6 автомобильининг ёқилғи сарфи 100 километрга атиги 3,4 литрни ташкил этади.
Автомобилнинг баъзи хусусиятлари:
— 2020 километр умумий юриш масофаси (NEDC). Саёҳатларингиз анча тежамкор ва қулай бўлади. Энди ёқилғи қуйиш ва қувватлаш шохобчалари орасидаги масофани ҳисоблаш зарурати йўқ. Буларнинг барчаси 65 литр сиғимли ёқилғи баки ва Seal 6 нинг юқори энергия самарадорлиги туфайли амалга оширилди.

— Фақат электр энергиясида 120 километр (NEDC). 15,8 кВт·соат сиғимли аккумулятор чиқиндиларсиз ва ёқилғи сарфламасдан электр энергиясида 120 километргача масофани босиб ўтиш имконини беради - бу шаҳар ичидаги саёҳатлар учун энг мақбул ечим ҳисобланади.

— Кузовнинг қаттиқлиги 36% га ошган. Мустаҳкамланган конструкция автомобилнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини оширади, қатъий халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

— Ғамхўрлик ва қулайлик. Кенг салон, орқа қатор ўриндиқларининг марказида тўлиқ текис пол мавжуд бўлиб, бу йўловчиларга оёқларини эркин жойлаштириш ва қўшимча қулайлик яратиш имконини беради. Юқори самарали шовқин изоляцияси (НВH) салонда ёқимли муҳит ҳосил қилади. Ҳайдовчи ўриндиғининг хотира функсияси туфайли, уни ҳар сафар йўлга чиқишдан олдин қайта созлашга ҳожат қолмайди.

Ўзбекча интерфейс. BYD булутли хизмати, 4G алоқа. Автомобиль салонида Bluetooth
- 8,8 дюймли асбоблар панели
- 15,6 дюймли сенсорли экран
BYD Seal 6 нинг асосида BYD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган илғор гибрид тизим мавжуд. Унинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
Гибрид ва электр режимлари орасидаги равон ўтиш: энергиянинг ақлли тақсимланиши ҳар қандай йўл шароитида энг юқори самарадорликни таъминлайди.
— 160 кВт қувватга эга электр мотор: ишончли тезланиш ва динамик ҳайдаш услубини таъминлайди.
— Максимал айланиш моменти 260 Н·м: қулай сафарлар учун самарадорлик ва тежамкорликнинг энг мақбул уйғунлиги.
Автомобиль Ўзбекистон бозорига мослаштирилган бўлиб, қишки ва ёзги мавсумлар ўртасидаги ҳарорат фарқини ҳисобга олади. Жиҳозланишига олд ва йўловчи ўриндиқларини иситиш, рулни иситиш, олд қатор ўриндиқларини шамоллатиш тизими киради, шунингдек, автомобильга совутгич/иситгич ўрнатилган.

BYD Seal 6 кузовнинг тўртта ранги ва салоннинг икки хил рангда тақдим этилади.
BYD Seal 6 ўзбекистонликларга энг юқори Flagship 120 комплектациясида тақдим этилмоқда. Унинг хусусиятлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://byd-astanamotors.uz/ru/seal-6
Кафолат муддати 6 йил ёки 150 000 км. Blade батареяси учун кафолат 8 йил
Нархи 364 400 000 сўм. Кредитга харид қилиш имконияти мавжуд.

Маслаҳат олиш, техник хизмат кўрсатишга ёзилиш ва тест-драйвни 1322 ягона рақами орқали амалга ошириш мумкин.
Сайт: ҳттп://бйд-астанамоторс.уз/
Instagram: https://www.instagram.com/byd_astanamotors.уз
Facebook: https://www.facebook.com
Батафсил маълумот учун 1322 рақамига қўнғироқ қилинг.
Реклама








