Daryo

Ўзбекистонда 40 минг харидор BYD’ни танлади

Марказий Осиёда янги энергия билан ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси BYD Central Asia компанияси ваколатхонасининг минтақавий бошқарувчи директори жаноб Иван Сао BYD SONG Plus DM-i Uzpride гибрид кроссоверининг калитларини топширди.

3 дақиқа ўқиш5 324 кўришлар0 изоҳ3

ҳттп://бйд-астанамоторс.уз/2025 йил 6 октябрь куни BYD брендининг биринчи расмий дилери BYD Astana Motors’нинг Сергели дилерлик марказида Ўзбекистондаги қирқ мингинчи харидорга автомобиль топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Марказий Осиёда янги энергия билан ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси BYD Central Asia компанияси ваколатхонасининг минтақавий бошқарувчи директори жаноб Иван Сао BYD SONG Plus DM-i Uzpride гибрид кроссоверининг калитларини топширди.

Ўзбекистон автомобиль бозоридаги атиги икки ярим йиллик фаолияти мобайнида BYD Central Asia - бренднинг Марказий Осиёдаги расмий вакили ва BYD’нинг Ўзбекистондаги дистрибютори сезиларли ютуқларга эришди. Ўзбекистон бўйлаб 23 та дилерлик марказининг очилиши ҳамда икки ярим йил ичида 40 000 та автомобилнинг сотилиши - мижозларнинг брендга бўлган ишончини кўрсатувчи яққол исботидир. Келинг, буларнинг барчаси қандай бошлангани ҳақида эслаб ўтамиз.

2023 йил 16 март куни Тошкентда BYD брендининг Ўзбекистондаги тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Унда учта модел: иккита BYD SONG Plus DM-i гибрид автомобили, BYD Chazor динамик седани ва BYD HAN премиум электромобили тақдим этилди. Бренд нафақат инновацион автомобилларни, балки автомобиль учун 6 йиллик ва ноёб Blade батареяси учун 8 йиллик расмий кафолатни ҳам таклиф этади. 2 апрель куни, яъни атиги икки ҳафта ўтгач, BYD Sergeli дилерлик марказида Chazor гибрид седанларининг биринчи сотувлари амалга оширилди. Бренднинг стартига жиддий тайёргарлик кўрилганидан дарак берувчи қадам. 50 та автомобиль BYD’нинг мамлакат йўлларидаги илк амбассадорлари бўлди. Икки ой ўтар-ўтмас, яъни июнь ойидаёқ, худди шу BYD Sergeli Astana Motors дилерлик марказида 1000 автомобиль топширилди. 2023 йил сентябрида эса BYD Sergeli дилерлик маркази 5000 BYD автомобилини топшириш муносабати билан яна меҳмонларни кутиб олди. Юбилей автомобилининг калитларини BYD компанияси асосчиси ва президенти жаноб Wаng Chuanfu шахсан ўзи топширди.

2023 йил октябрида расман тақдим этилган барча моделларга булутли хизмат ва 4G функциялари қўшилдиЎтган давр мобайнида моделлар қатори 8 та замонавий, тежамкор ва экологик тоза моделгача кенгайди. Бу эса харидорларга ҳар хил ва нозик дидга мос келадиган кенг танлов имкониятини тақдим этмоқда. Марказий Осиёда биринчи бўлиб Жиззахда BYD гибрид автомобильларини ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди. BYD Uzbekistan Factory корхонасида BYD гибрид моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Мустақиллик куни муносабати билан бу ерда маҳаллий модернизация қилинган ва ўзбек тилидаги овозли ёрдамчига эга бўлган гибрид кроссовери тақдим этилди. Яқин кунларда яна бир янгилик тақдимоти кутилмоқда. Бу янги модел Ўзбекистон бўйлаб сотувлар бўйича шубҳасиз энг харидоргир автомобилга айланади. BYD Astana Motors дилер тармоғи табрикка қўшилиб, кроссоверни антигравитацион плёнка билан қоплаш учун сертификатни совға қилди.

BYD Astana Motors дилерлик тармоғини ривожлантириш бўйича директори Дилшод Умаров таъкидлаганидек: "Биз BYD хизматининг жаҳон стандартларини, мижозларга содиқлик ва қўллаб-қувватлаш дастурларини қўллаб-қувватлаймиз. Айнан шу сабабли 2023 йил октябрь ойида биз BYD Astana Motors Академияси лойиҳасини ишга туширдик. Ушбу академия доирасида гибрид ва электромобилларнинг афзалликлари, уларнинг тежамкорлиги, экологик тозалиги ҳамда хавфсизлиги ҳақида батафсил маълумот берамиз."

Шундай қилиб, 11 октябрь куни BYD Rohat дилерлик марказимизда янги маъруза ўтказилади. Бу маъруза "мих билан тешиш синови" (nail penetration test) билан мустаҳкамланади. Ушбу синов литий-ион батареяларининг хавфсизлигини текширишнинг стандартлаштирилган усули ҳисобланади. Чунки у ички қисқа туташувни тақлид қилади ва батареянинг бундай шикастланишларга қанчалик бардошли эканлигини кўрсатади.

Бизга нафақат автомобиль сотиш, балки экологияни асраш ва сайёрамизни муҳофаза қилиш фалсафаси ҳамда бренд вазифаси яқин. 2025 йил апрель ойида компания ходимлари BYDнинг глобал мақсади - Ерни 1 даражага совутиш ташаббуси доирасида пойтахтнинг марказий боғларидан бирига 100 дан ортиқ дарахт ва 250 та бута экдилар. Шунингдек, мижозларимиз учун спорт тадбирларини ҳам ташкил этмоқдамиз.

Биз барча BYD харидорларининг битта катта оилага айланиши учун ҳаракат қилмоқдамиз.

BYD Astana Motors’нинг барча дилерлик марказлари дам олиш кунларисиз фаолият юритади, синов парки билан жиҳозланган ва BYD’нинг расман тақдим этилган автомобильларини сотиб олишни хоҳловчи барча мижозларни кутмоқда.

Автомобилларнинг қулайлигини ошириш учун кредитга олиш имкони мавжуд.

Моделлар ва техник хусусиятлар билан ушбу сайтда танишишингиз мумкин.

1322 рақами орқали маслаҳат олиш, синов ҳайдовига ёзилиш, BYD академиясидаги маърузага қатнашиш ёки кредит-суғурта хизматлари ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд.

Сайт: http://byd-astanamotors.uz/

Instagram: https://www.instagram.com/byd_astanamotors.uz

Facebook: https://www.facebook.com

Батафсил маълумот учун 1322 рақамига қўнғироқ қилинг.

Реклама

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар