Daryo

Лола ижодий фаолиятини якунладими?

Ўзбекистонлик хонанда Instagram саҳифасидаги барча постларини ўчириб, сирли хабар қолдирди.

1 дақиқа ўқиш2 161 кўришлар0 изоҳ71

Яқинда бўлиб ўтган концертидан сўнг машҳур ўзбек хонандаси Лола кутилмаганда ўзининг Instagram саҳифасидаги барча расм ва видеоларни ўчириб ташлади. Аввалги постлар ўрнига у қисқа хабар ёзиб қолдирди:

“Биз яна қачондир учрашамизми йўқми, билмайман... Лекин сизларни ва бу кунларни эслаб юраман, юрагимда сақлайман”.

Хонанданинг бу ҳаракати мухлислар орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик Лоланинг ижодни тўхтатмоқчи эканини тахмин қилмоқда, бироқ хонанданинг ўзи бу ҳақда ҳали расмий баёнот бермади.

Баъзи мухлислар эса у шунчаки оғир гастрол сафаридан сўнг ижодий танаффус олишга қарор қилган бўлиши мумкин, деган фикрни билдирмоқда.

Хонанданинг Ижтимоий ҳимоя агентлигида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.

Маълумот учун, Лола 4 сентябрь куни 40 ёшни қаршилади. 

У 1985-йилнинг 4 сентябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг отаси Равшанбек Йўлдошев узоқ йиллар мобайнида ички ишлар органларида терговчи сифатида фаолият юритган. Шу билан бирга, унинг санъатга қизиқиши баланд бўлган. Айнан шу қизиқиш ортидан Равшанбек Йўлдошев кейинчалик кўплаб юлдузларни кашф қилган “Тарона рекордс” продюсерлик компаниясига асос солган. Унинг ёрдамида “Сетора” гуруҳи, Шаҳзода, Шоҳруххон каби хонандаларнинг танилишига ҳисса қўшган.

Онаси Гулнора Йўлдошева эса дизайнерлик билан шуғулланган, у аввалига турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлаш учун унинг продюсерлигида суратга олинган клипларда костюм устаси бўлиб ишлаган.



Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Бугун, 13:10

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Бугун, 12:51

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Instagram: Мурод Назаров ўғлининг дабдабали тўйи, қизини узатган Отабек Муҳаммадзоҳид,оғир жудоликка учраган Шаҳло Зоирова

Кеча, 11:15

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

Қозоғистонлик Золушка: идиш ювувчи қиз қандай қилиб Dior юзига айланди?

27-Сентабр, 09:46