Daryo

Анестезиолог: “Наркоз хотирани пасайтиради деган гап — миф”

Тўғри танланган наркоз ва тўғри ҳисобланган доза организмга умуман зарар келтирмайди. Умрни қисқартиради, деган фикр илмий асосга эга эмас.

1 дақиқа ўқиш3 378 кўришлар0 изоҳ5

Наркоз, яъни анестезиянинг инсон организмига таъсири борми? Умрни қисқартиришга, хотира пасайишига таъсир қиладими? Саволларга олий тоифали анестезиолог-реаниматолог Ўткир Ҳошимов жавоб берди.

Ўткир Ҳошимов
Фото: “Дарё”

 — Наркоз инсон организми учун қанчалик хавфли?

— Бу жуда кўп тарқалган миф. Замонавий анестезия воситалари илгариги препаратларга қараганда анча хавфсиз. Тўғри танланган наркоз ва тўғри ҳисобланган доза организмга умуман зарар келтирмайди. Умрни қисқартиради, деган фикр илмий асосга эга эмас.

Ҳар бир дори воситаси каби анестезия ҳам организмда маълум вақт метаболизмдан ўтади. Жигар ва буйраклар орқали чиқиб кетади. Шу боис баъзан вақтинчалик ҳолсизлик, бош айланиши кузатилиши мумкин. Аммо бу узоқ давом этмайди.

— Хотира пасаядими?

— Амалда шундай ҳолат бўлиши мумкин. Айниқса, катта ёшдаги беморларда операциядан кейин вақтинчалик хотира сусайиши ёки диққатни жамлай олмаслик кузатилади. Бу “постоперацион когнитив дисфункция” дейилади. Лекин бу ҳолат кўпинча бир неча ҳафта ёки ой ичида ўз-ўзидан йўқолади. Ёш ва соғлом одамларда эса бундай таъсир деярли сезилмайди.

Фото: тмн.аиф

Ҳозирги пайтда ҳар бир операция олдидан бемор тўлиқ текширилади – қон таҳлиллари, юрак, ўпка ҳолати, аллергиялар ҳисобга олинади. Шу асосда наркознинг тўғри тури ва дозаси танланади. Шу сабабли хавф минимал даражада.

— Кўп наркоз олиш зарарлими?

— Замонавий анестезия воситалари организмдан тез чиқиб кетади. Бир марта ёки ҳатто бир неча бор наркоз олиш инсоннинг келгуси ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатмайди. Асосийси, анестезиологнинг малакали ишлаши ва беморнинг соғлиқ ҳолати ҳисобга олиниши.

Наркоздан қўрқманг. Операция жараёнида сиз соғлигингиз учун масъул тўлиқ жамоа – хирург, анестезиолог ва бутун реанимация хизмати ишлайди. Агар саволларингиз бўлса, наркоз олдидан албатта анестезиолог билан суҳбатлашинг, ўз хавотирларингизни айтинг. Бу ишончингизни оширади ва операция муваффақиятли ўтишига ёрдам беради.

Oʻzbekistondanman. Milliy universitetning jurnalistika fakultetida toʻrt yil amallab yurganman. Jurnalist boʻlish uchun diplom shart emas. “Daryo”da 2019-yildan beri xabar yozishga harakat qilaman. Sharof Boshbekovning “Yuzsiz” filmi qayta koʻrishga arziydi. Ulugʻbek Hamdamning “Badiiy tafakkur tadriji” kitobi soʻz haqidagi fikrlarimni parchalab tashlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар