Daryo

Кинотавсия: Қизиқарли сюжети билан ажралиб турадиган қадрдон турк сериаллари

Турк киноижодкорлари ҳар йили янги сериаллар билан мухлисларни хурсанд қилмоқда. Бироқ сериалларнинг кўп қисми муддатидан олдин тўхтатилади ва кўплаб томошабинлар бир хил сюжетлардан норози. Айнан шу сабабли турдизи мухлислари тобора кўпроқ “эски” фильмларни қайта томоша қилишни бошлади.

3 дақиқа ўқиш1 563 кўришлар0 изоҳ1

Турк киноижодкорлари ҳар йили янги сериаллар билан мухлисларни хурсанд қилмоқда. Бироқ сериалларнинг кўп қисми муддатидан олдин тўхтатилади ва кўплаб томошабинлар бир хил сюжетлардан норози. Айнан шу сабабли турдизи мухлислари тобора кўпроқ “эски” фильмларни қайта томоша қилишни бошлайди. Қуйида камдан-кам эсланадиган, аммо қизиқарли сюжети ва актёрларнинг маҳоратли ижроси туфайли кўришга арзигулик турк сериалларининг кичик тўпламини тайёрладик.

“Хавфли севги” (2009)Опасная любовь (Samanyolu), сериал 2009-2010, 1 сезон - кадры, трейлеры,  смотреть онлайн, актеры, фото и видео

Амакиваччалар Нажот ва Зулжал болаликдан бирга катта бўлишади. Муаммо шундаки, Нажот қизни балки севиб қолган. Зулжал эса унинг ҳисларини билса ҳам ҳазилга олади, кейин эса унинг дўстига турмушга чиқади. Нажот ота уйини тарк этади, аммо бир неча йилдан сўнг мажбуран қайтади ва Зулжолга бўлган муҳаббати ҳамон барҳаёт эканлигини англайди. Ёш аёлнинг ўзи ҳам Нажотни тез-тез эслай бошлайди.

Бош ролларда: Ўзжан Дениз, Вилдан Атасевер, Хотижа Аслон ва бошқалар.

“Кўзгудаги душман” (2009)Незнакомец в зеркале турецкий сериал смотреть онлайн все серииЎзининг қора сирларини яширган одам кўпинча қалбидаги қасосини ҳеч ким била олмаслигига ишонч ҳосил қилади. Бироқ дунёда айнан шундай шахсларни излаб топиш ва йўқ қилиш билан шуғулланувчи махфий ташкилот мавжуд бўлса-чи? Бу ташкилот аъзолари ғайриоддий усулларни қўллайди, жумладан, жиноятчини тушда кўришга имкон берадиган алоҳида кўриш қобилиятидан фойдаланади.

Бош ролларда: Шафак Сезер, Мине Тугай, Ҳалук Пиес ва бошқалар.

“Тугалланмаган қўшиқ” (2010 йил)

Ушбу сериалда бош қаҳрамон ролини гўзал Бергузар Корел маҳорат билан ижро этган. Фераенинг болалиги ҳеч қачон енгил ва беғам кечмаган. Бахтга қарши у 15 ёшидаёқ она бўлади. Ўгай отаси эса бечорани шафқацизларча кўчага ҳайдаб, боласини бадавлат оилага бериб юборади. Йиллар ўтиб Ферае тунги клубда қўшиқчи бўлиб ишлайди ва фарзандини тинмай қидиради. Тақдир уни бадавлат тадбиркор Яман билан учраштиради ва айнан шу танишув бош қаҳрамоннинг ҳаётини тубдан ўзгартиради.

Бош ролларда: Бергузар Корел, Булент Инал, Тунжер Салман ва бошқалар.

“Самовий ишқ” (2010)

Юсуф — қўлида гўдаги билан бева қолган эркак. Унинг ҳаётига бир-бирига мутлақо ўхшамаган иккита опа-сингил — Ҳавво ва Топрак кириб келади. Бири чақалоғининг ўлимидан азият чека, иккинчиси ҳаётда ўз ўрнини излаб, мақсадига эришиш йўлида ҳамма нарсага тайёр. Юсуф, Топрак ва Ҳаввонинг учрашувлари уларнинг ҳар бири учун ҳақиқий синовга айланади, бош қаҳрамонлар қиссасининг якуни эса томошабинда ўчмас таассурот қолдиради.

Бош ролларда: Бирже Акалай, Мурот Юналмиш, Селен Сойдар ва бошқалар.

“Севги ва жазо” (2010)

Ясминнинг ҳаёти, у йигитининг хиёнатидан сўнг остин-устин бўлади. Руҳан эзилган ҳолда, у барга боради ва у ерда нотаниш одам билан учрашиб, у билан тунни ўтказади, сўнгра шунчаки қочиб кетади. У ўзининг бир лаҳзалик заифлиги учун ўзини айблаб, тез орада ҳомиладор эканини билиб қолади. Саваш эса у билан тунни ўтказган қизнинг шунчаки қочиб кетишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Тақдир Савашга ҳар куни янги кутилмаган воқеаларни тақдим этади, бироқ у Ясминни ҳеч қачон унутолмайди ва бир куни тақдир уларни яна учраштириб қўяди.

Бош ролларда: Мурат Йилдирим, Нургул Ешилчай, Томрис Инжер ва бошқалар.

“20 дақиқа” (2013)

Мелек ва Али бахтли жуфтлик эди. Бироқ бир куни уйларига полициячилар бостириб келиб, аёлни ҳибсга олишади ва Мелек қамоқхонага жўнатилади. Унинг ҳеч қандай айби бўлмаса-да, ҳеч ким аёлга қулоқ солмайди. Али адолатдан умид узгач, хотинини ўзи қутқаришга аҳд қилади ва бунинг учун ҳар қандай ишга тайёр туради.

Бош ролларда: Илкер Аксум, Туба Буюкустун, Фират Челик ва бошқалар.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар