Daryo

Қозоғистонда илк CryptoCity крипто ҳудуди ташкил этилади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг айтишича, CryptoCity’да криптовалюталар товарлар, хизматлар сотиб олиш ва бошқа мақсадларда ишлатилади

1 дақиқа ўқиш10 190 кўришлар0 изоҳ0

Қозоғистон CryptoCity инновацион пилот ҳудуди ташкил этилишини эълон қилди. Унда криптовалюталар товарлар, хизматлар сотиб олиш ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остонада ўтказилаётган халқаро форумда маълум қилган.

Фото: Akorda
“Биз глобал ноаниқлик даврида яшамоқдамиз. Бу лаҳзани чорраҳа, дунё ишларидаги бурилиш нуқтаси деб аташ мумкин. Аммо бундай таърифларни тарихчиларга қолдирайлик. Ҳозир бизнинг жавобимиз қандай бўлиши муҳимроқ. Биз танлов қилишимиз лозим”, дейди Тўқаев.

Президент Қозоғистоннинг рақамли трансформацияда сезиларли ютуқларга эришганини, бу эса мамлакатнинг Евросиё IT марказига айланиш истагини акс эттиришини таъкидлаган.

“Биз криптовалюталардан товарлар, хизматлар сотиб олиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган инновацион CryptoCity пилот ҳудудини яратишни режалаштирмоқдамиз. Биз рақамли трансформацияда сезиларли ютуқларга эришдик, бу Евросиё IT марказига айланиш истагимизни акс эттиради.

Сунъий интеллектга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Мақсадимиз — бир қатор хорижий университетлар филиаллари фаолият юритадиган, илмий-тадқиқот ва ишланмалар соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилган академик ва инновацион марказга айланиш”, деди Қозоғистон президенти.

Шунингдек, Қозоғистон раҳбари Марказий Осиёдаги энг қудратли суперкомпьютер ишга туширилгани ва аллақачон мамлакатга олиб келинганини маълум қилди.

“Биринчи навбатдаги вазифа — минтақавий номутаносибликларни камайтириш ва ўрта синфни мустаҳкамлашдир. Айнан шу сабабли рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан тортиб тоза энергия ва юқори қўшилган қийматли ишлаб чиқаришларгача бўлган асосий соҳаларда салоҳиятимизни мустаҳкамлашда давом этмоқдамиз”, дея таъкидлади Тўқаев.

Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Жаслан Мадиев CryptoCity’ни яратиш режаларига изоҳ берар экан, республикада синов крипто ҳудудини жойлаштириш учун бир нечта потенциал жойлар мавжудлигини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, бу Алоқау ақлли шаҳри, Боровое курорти ёки Остонадаги EXPO ҳудуди бўлиши мумкин.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар