Биз машҳурларни услуб, истеъдод ва муваффақият тимсоли деб билишга ўрганиб қолганмиз. Аммо энг ёрқин юлдузларнинг ҳам ўзлари ҳавас қиладиган кумирлари бор.
Лиса, Билли Айлиш — Жастин Бибер
Лиса Жастин Бибернинг мухлиси. У бу босқични ҳамма босиб ўтиши керак, деб ҳисоблайди.
“Менимча, ҳамма ёшлигида Бибернинг мухлиси бўлган. Биз у билан бир неча йил олдин танишган эдик. Мен уни яхши кўришимни айтолмаганман, чунки жуда уятчанман”, дейди у.


Билли Айлиш эса ўсмирлик даврида Жастин Бибер билан севги муносабатларини тасаввур қилганини яширмайди.
“У менинг биринчи муҳаббатим эди. Мен севиб қолгандим ва у ҳам мени севади деб ўйлардим”, деган у.
Кейинчалик эса Билли ва Жастин Coachella фестивалларидан бирида танишади. Ўшанда қўшиқчи Бибернинг мухлиси эди, аммо вақт ўтиб дўст ва ҳамкасбга айланди.

Крис Хемсворт — Бред Питт
Крис Хемсвортнинг ҳам севимли актёри бор. У Бред Питтни шунчалик яхши кўрадики, ҳаттоки ўғлига унинг ролларидан бири — “Куз афсоналари” фильми қаҳрамони Тристан шарафига исм қўйган.
“Мен Бред Питт билан “Бир вақтлар Голливудда” фильми премерасида танишганман. У қўл сиқиш учун олдимга келди, мен эса уни қучоқлаб олдим, дея ҳаяжон билан эслайди Крис Хемсворт.


Селена Гомес — Женнифер Eнистон
Селена Гомесга эса омад кулиб боқди. У 8 ёшидан бери ҳавас қилган кумири билан дўстлашди.
“Мен Женни ўн йилдан бери танийман ва у менга доимо ибрат бўлган инсон. У ҳар доим ёнимда бўлган ва ҳаётингизда сизни шунчаки тинглай оладиган одамнинг бўлиши жуда муҳим. У ажойиб маслаҳатлар беради ва биз опа-сингилдекмиз”, дейди Селена.


Эмма Стоун — Мел Би
Актриса Spice Girls гуруҳидаги Мел Бини шунчалик севадики, у ҳақда гапирмасдан туролмайди. Эмма Стоун кумирига ўхшаш учун сочини сариқ рангга бўяган ва ҳатто унинг исмини ҳам олган — илгари кино юлдузи Эмили деб аталарди. Кўп йиллик мухлислик муҳаббатидан сўнг улар ниҳоят учрашди. “Эмма Эмма билан учрашганда”, дея расм остига ёзиб қўйди қўшиқчи.

Ким Кардашьян —Виктория Бекҳэм
Баъзи мухлислар Ким Кардашьянни Виктория Бекҳэмнинг услубини нусхалашда айблашади. Ким шунчаки болалигидан Spice Girls гуруҳининг ашаддий мухлиси бўлган. Аниқроғи, гуруҳ аъзоси бўлган Виктория Бекҳэмнинг.
“Мен ва дугоналарим ўрта мактабдаги истеъдодлар кўригида Spice Гирлс гуруҳининг қўшиқчиларини ижро этганимиз учун жуда миннатдорман. Биз Spice Girls билан кўп нарсаларни бошдан кечирганмиз”, дейди у.

Камила Кабеo — Эмилия Кларк
Камила Кобеo кумири Эмилия Кларк билан кечки кўрсатувда ушрашиб қолган. Кларк билан бирга актёр Жейсон Мамоа ҳам бор эди.


“Менинг маликам! Вой, узр. Айтмоқчи эдимки, мен “Тахтлар ўйини”нинг энг фидойи мухлисиман. Сизлар билан танишганимдан жуда хурсандман, азизларим! Мен ҳаётимда ҳеч қачон бунчалик ҳаяжонланмаганман”, дейди Камила ҳамкасбларига.









