Daryo

Дунё бўйича энг мазали ошхонага эга шахарлар топ 20 талиги эълон қилинди

Баҳолаш таомлар сифати, мазаси, муассасаларнинг атмосфераси каби 18 мезон бўйича амалга оширилди

1 дақиқа ўқиш12 408 кўришлар0 изоҳ0

Тime Out нашри маҳаллий аҳоли, ошпазлик танқидчилари, муҳаррирлар ва ошпазларнинг фикрларига асосланиб, энг яхши ошхонага эга шаҳарлар рўйхатини тузди. Баҳолаш таомлар сифати, мазаси, муассасаларнинг атмосфераси каби 18 мезон бўйича амалга оширилди.

Фото Pinterest

Биринчи ўринни Янги Орлеан эгаллади. Гастрономик экспертлар шаҳарнинг бой ошхона тарихини таъкидлашди, унга француз, испан, ветнам, африка ва бошқа ошхоналар таъсир кўрсатган. Минтақанинг асосий таомлари орасида креол усулида пиширилган креветка, джамбалайя, гумбо ва қизил ловия билан гуруч ажралиб туради.

Фото Pinterest

Рейтингнинг иккинчи поғонасини Бангкок эгаллади — “замонавий ресторанлардаги таомлар ажойиб мазали бўлиши мумкин, аммо неон чироқлар остидаги кўчадаги уч долларлик таом ҳам ундан кам эмас”. Айниқса, тавсия этилган рўйхатда Ҳаи Сом Там Конвент кўча таоми ажралиб туради, у яшил папайя, чили қалампири, ёпишқоқ гуруч, қовурилган товуқ билан машҳур.

Фото Pinterest

Учинчи ўринда Меделин жойлашган бўлиб, у ерда арзон нархда мазали таомларни топиш мумкин. Туризмга қизиқувчиларни маҳаллий меваларни, масалан, черимойя, гулупа ва учувани, шунингдек, касуэлу ва бандеха пайса каби анъанавий қишлоқ таомларини татиб кўриш учун La Placita de Florez бозорига боришни маслаҳат берилади.

Фото Pinterest

Дунёнинг энг яхши гастрономик йўналишларининг биринчи ўнталигига шунингдек, Кейптаун, Мадрид, Мексика, Лагос, Шанхай, Париж ва Жакарта киритилган. Тўлиқ рўйхат қуйида келтирилган:

  1. Янги Орлеан
  2. Бангкок
  3. Меделин
  4. Кейптаун
  5. Мадрид
  6. Мексика
  7. Лагос
  8. Шанхай
  9. Париж
  10. Жакарта
  11. Марокаш
  12. Лима
  13. Ар-Риёд
  14. Мумбай
  15. Абу-Даби
  16. Қоҳира
  17. Порту
  18. Монреаль
  19. Неапол
  20. Сан-Хосе

 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар