Daryo

Жаҳон санъати оламида 50 йил аввал юз берган муҳим воқеликлар

50 йил олдин қандай фильмлар чиққан, лекин биз ҳозиргача томоша қиламиз? Қайси актёр ва хонандалар юбилейни нишонламоқда?

3 дақиқа ўқиш13 079 кўришлар0 изоҳ0

Жаҳон санъатидаги айрим воқеликлар, фильмлар ва актёрлар бу йил 50 ёшни қаршилашига ишониш қийин. Улардан айримлари эсимиздан чиқиб кетган, айримлари эса биз билан бутун умрга қолади. Қайси фильмлар 50 йил аввал чиққан, аммо биз уларни ҳамон севиб томоша қиламиз? Қайси актёр ва хонандалар 2025 йилда юбилейини нишонлайди? 1975 йилда санъат оламида яна қандай эътиборга молик воқеалар юз берган эди? Қуйида шу ҳақда сўз юритилади. 

“Нешвилл” мусиқий комедияси чиқди

Фото: AdMe

“Нешвилл” — кантри мусиқаси билан боғлиқ бўлган фильм, чунки унинг ҳикояси мусиқий ансамбл атрофида айланади. Ушбу фильм Оскарнинг “Энг яхши фильм” ва “Энг яхши режиссёр” номинацияларига номзод бўлган, лекин фақат битта — Iъм Easy қўшиғи учун ютиб олган. Ўша пайтда кантри мухлислари комедияни танқид қилган бўлсада, у секин-аста 50 йил ўтганидан кейин ҳам кўплаб одамлар яхши кўрадиган култ мюзиклига айланди. 2012 йилда ҳатто шу номдаги сериал суратга олинган.

Майкл Жексон ўзининг биринчи хитлари тўпламини чиқарди

Фото: AdMe

1975 йилда Майкл Жексон ёш бўлишига қарамай, “The Best оф Мичаэл Jackson” номли хитлари тўпламини чиқарди. Ўша пайтда унинг бир нечта яккахон альбоми бор эди. Улардан тўпламга 10 та энг муваффақиятли композисия киритган. Гарчи унда пластинка жамоатчиликка таъсир қилмаган ва хит-парадларнинг чўққиларига чиқмаган бўлсада лекин хонандага муваффақиятга тез орада эришган.

Ева Лонгория туғилган

Фото: AdMe

“Умидсиз уй бекалари” юлдузи Ева Лонгория 1975 йилнинг 15 мартида туғилган. Машҳур сериалда Габриэль Солис роли актрисани кенг танитган ва “Олтин глобус” мукофотининг “Энг яхши аёл роли” номинасиясига лойиқ деб топилган.. У шунингдек, “Қўриқчи”, “Зўр дамлар”, “У дунёлик келин” ва бошқа кўплаб фильмларда рол ижро этган. Юбилейига қадар актриса иккита ресторан ва пойабзал брендига эга бўлди, шунингдек, ошпазлик китобини нашр этди.

“Какку уяси устидан уча туриб” романининг энг яхши экранлаштиришларидан бири суратга олинган

Фото: AdMe

Кена Кизининг шу номдаги романи асосида суратга олинган Милош Форманнинг “Какку уяси устидан уча туриб” фильми 1975 йилда кинотеатрларни портлатган, 1976 йилда эса кино мукофотларида ҳақиқий шов-шув келтирган. У 6 та “Олтин глобус”, 5 та “Оскар” ва 6 та “Британия академияси” мукофотларини қўлга киритган. Бу каби муваффақиятни 16 йилдан кейин “Қўзилар сукунати” фильмигина такрорлай олган. Картинада кейинчалик психиатрия касалхонасига юборилган Ренди Макмерфи ролини афсонавий актёр Жек Николсон ижро этган.

Энрике Иглесиас дунёга келган

Фото: AdMe

Кўпчилик билмайди, лекин испан хонандаси Энрике Иглециас 50 йил олдин туғилган ва “Энрике Мартинес” тахаллуси остида фаолиятини бошлаган, биринчи студия альбомини 1994 йилда Канадада ёзган. У фаолияти давомида 70 та ашула ва 12 та студия альбоми чиқарган.

“Титаник” фильми юлдузи туғилган

Фото: AdMe

Машҳур актриса Кейт Уинслет 1975 йилда туғилган, ўз дебютини эса 19 йилдан кейин “Самовий мавжудотлар” фильмида ижро этган . У “Ақл ва ҳиссиёт” мелодрамасида Марианна Дешвуд образи учун ўзининг биринчи BAFTA мукофотини олган. Лекин унинг энг юлдузли роли “Титаник” фильмидаги Роза Дюитт Бюкейтер роли бўлган, бу рол унга нафақат жаҳон миқёсида машҳурликни, балки “Оскар” мукофотига номзодликни ҳам келтирган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Майкл Жексон ҳақидаги биографик фильм 2 кун ичида 90 млн доллар тўплаб, прокатда рекорд ўрнатди

Майкл Жексон ҳақидаги биографик фильм 2 кун ичида 90 млн доллар тўплаб, прокатда рекорд ўрнатди

27-Апрел, 15:52

Қимматбаҳо автомобил ва кийимларга ўч эмас: камтарона яшайдиган бадавлат машҳурлар (фото)

Қимматбаҳо автомобил ва кийимларга ўч эмас: камтарона яшайдиган бадавлат машҳурлар (фото)

11-Апрел, 16:25

“Ёмғир одам”, “Қўзилар сукунати” ва “Шиндлер рўйхати”: қачонлардир “Оскар”га муносиб кўрилган энг эсда қоларли 10 та фильм

“Ёмғир одам”, “Қўзилар сукунати” ва “Шиндлер рўйхати”: қачонлардир “Оскар”га муносиб кўрилган энг эсда қоларли 10 та фильм

23-Март, 20:55

Сўнгги 20 йилликда “Оскар”га сазовор бўлган энг яхши фильмлар

Сўнгги 20 йилликда “Оскар”га сазовор бўлган энг яхши фильмлар

17-Март, 11:52

“Семизлигимда сигир дейишарди, озганимдан кейин кампирга айландим”. Барчин Ғофурова Instagram’даги ҳейт ва отаси билан муносабатлари ҳақида

“Семизлигимда сигир дейишарди, озганимдан кейин кампирга айландим”. Барчин Ғофурова Instagram’даги ҳейт ва отаси билан муносабатлари ҳақида

11-Феврал, 15:50

“Тили чатоқ деб, тадбирларга киритишмайди”. Болалик хотираларни ёдга солувчи фильмлар режиссёри Зулфиқор Мусоқов 68 ёшда

“Тили чатоқ деб, тадбирларга киритишмайди”. Болалик хотираларни ёдга солувчи фильмлар режиссёри Зулфиқор Мусоқов 68 ёшда

23-Январ, 13:24

Смартфонда тасвирга олиниб, кинотеатрларда намойиш этилган муваффақиятли фильмлар

Смартфонда тасвирга олиниб, кинотеатрларда намойиш этилган муваффақиятли фильмлар

24-Июн 2025, 18:30

Туркиялик хонанда Таркан оғир жудоликка учради

Туркиялик хонанда Таркан оғир жудоликка учради

17-Апрел 2025, 14:53