Daryo

Жаҳон эстрадаси тарихидаги энг кўп пул сарфланган клиплар (видео)

Scream клипи учун сарфланган пул тарихда 20 йилдан бери энг қиммат нарх бўлиб қолмоқда

3 дақиқа ўқиш13 609 кўришлар0 изоҳ0

Тарихдаги энг қиммат мусиқий клипларнинг аксарияти ўтган асрнинг 90 йилларида суратга олинган. Шунингдек, уларнинг бир нечтаси жаҳон эстрадаси юлдузлари Майкл Жексон ва Мадоннага тегишли.

Scream − Майкл Жексон ва Жанет Жексон (7 000 000 доллар) 

Фото: Cosmopolitan

Scream клипи учун сарфланган пул тарихда 20 йилдан бери энг қиммат нарх бўлиб қолмоқда. 1995 йил Жексонлар стилист ва визажистлар учун кўп маблағ сарфлаши керак эди. Сабаби уларнинг кунлик хизмати 11 минг долларни ташкил этган. Аммо харажатларнинг энг қиммати космик кема бўлиб, у айнан клип учун 65 минг долларга қурилган. Умумий қилиб айтганда, клип учун 7 000 000 доллар пул сарфланган.

“Die Another Day” − Мадонна (6 100 000 доллар)

Маълум бўлишича, клипга аслида бундан ҳам кўпроқ пул сарфланган бўлиши мумкин. Чунки 2002 йилда суратга олинган клип унинг собиқ турмуш ўртоғи Гай Ричининг “Карталар, пул ва икки ствол” картинасига қараганда қимматга тушган. Айтганча, хонанда қўшиқни Metro-Goldvyn Mayer’нинг илтимосига кўра Жеймс Бонд ҳақидаги фильм учун саундтрек сифатида ёзган.

Express Yourself − Мадонна (5 000 000 доллар)

Фото: Cosmopolitan

Бу сафар Мадонна режиссёр Девид Фитчэр билан ҳамкорликда ишлади. Ушбу клип намойиши 6 йил давомида энг яхши клип мақомини сақлаб турган.

Bedtime Story − Мадонна (5 000 000 доллар)

Композициянинг яратилишида Борк ҳам иштирок этган бўлиб, клип чиндан ҳам ўзига хос тарзда ишланган. Клипни суратга олиш 7 кун давом этган, аммо монтаж ишлари учун бир ярим ой вақт сарфланган.

Black or White − Майкл Жексон (4 000 000 доллар)

Мазкур клипда “Уйда ёлғиз” фильми юлдузи Маколей Калкинни учратиш мумкин. Эҳтимол, клипга сарфланган пул, асосан, шер учун ажратилган бўлиши мумкин. Шунга қарамай, клип тўлиқ қабул қилинмаган ва экранларда фақат унинг дастлабки 6 дақиқаси намойиш этилган.

Estranged − Guns N’Roses (4 000 000 доллар)

Жексон ва Мадоннадан сўнг ўринни НъРосес эгаллади. Унинг клипида самолёт, кема, шунингдек, сувга шўнғиш учун 4 миллион доллар пул сарфланган.

Victory − Puff Daddy (2 700 000 доллар)

Ушбу тарона ҳам энг қиммат клиплар бўйича етакчи ўринни эгалламоқда. Клипда жуда ҳам мураккаб саҳналар мавжуд бўлиб, бир неча гуруҳ каскадёрлар ҳам иштирок этган. Албатта, улар яхшигина ҳақ эвазига иштирок этган. Шунингдек, самолёт ва унинг портлаши учун 55 000 доллар сарф этилган.

Too Legit to Quit − МC Hammer (2 500 000 доллар)

Америкалик рэпер МC Hammer клип учун 2 500 000 доллар миқдорда пул сарфлади. Натижада эса ушбу клип унинг энг ёмон асари сифатида қабул қилинди. Шунга қарамай, ҳеч бўлмаганда тарона энг қиммат клиплар рўйхатидан жой олган.

Heartbreaker − Мерайя Кери ( 2 500 000 доллар)

Фото: Cosmopolitan

Мерайянинг ҳар бир қўшиғи машҳур бўлишига қарамай, у айнан Heartbreaker композицияси учун катта маблағ сарфлашга қарор қилган. У клип суратга олинадиган жой ва кинотеатрни 140 минг долларга, анимация учун эса 80 минг доллар сарфлаган.

Whatʼs It Gonna Be − Баста Раймс ва Жанет Жексон (2 400 000 доллар)

Клип қаҳрамонлари учун махсус эффектлар учун камида 20 минг доллар сарфланган. Албатта, суратга олиш жараёни ва монтаж учун ҳам етарлича маблағ тикилган ва бу клипнинг муваффақиятга эришишига сабаб бўлган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Бир қўшиқ тарихи: “Ҳарбийлар мадҳияси” — “Лейтенант” қандай яратилган эди?

Бир қўшиқ тарихи: “Ҳарбийлар мадҳияси” — “Лейтенант” қандай яратилган эди?

14-Январ, 18:23

“Қизинг эрим билан юрибди, дейишган”. Феруза Жуманиёзова “запрет”даги ҳаёт, туҳматлар ва ота-онасидан 1 ойда айрилгани ҳақида

“Қизинг эрим билан юрибди, дейишган”. Феруза Жуманиёзова “запрет”даги ҳаёт, туҳматлар ва ота-онасидан 1 ойда айрилгани ҳақида

8-Сентабр 2025, 15:05

Майкл Жексон, Мадонна ва тез орада биографик фильмлари намойиш этиладиган бошқа санъаткорлар

Майкл Жексон, Мадонна ва тез орада биографик фильмлари намойиш этиладиган бошқа санъаткорлар

14-Июл 2025, 20:20

“Мени телевидениега чиқарилмасин, деган топшириқни ким берганини билмайман” — хонанда Хуршид Расулов “запрет”га тушгани ҳақида

“Мени телевидениега чиқарилмасин, деган топшириқни ким берганини билмайман” — хонанда Хуршид Расулов “запрет”га тушгани ҳақида

28-Июн 2025, 14:04

Мадонна, MakSim ва ҳаёти ҳақида фильм ишланадиган бошқа машҳурлар

Мадонна, MakSim ва ҳаёти ҳақида фильм ишланадиган бошқа машҳурлар

25-Апрел 2025, 23:59

Мадоннадан янги рекорд: илк бор хонанданинг клипи YouTube’да миллиард мартадан ортиқ кўрилди

Мадоннадан янги рекорд: илк бор хонанданинг клипи YouTube’да миллиард мартадан ортиқ кўрилди

22-Апрел 2025, 02:33

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

“Муҳаббатга суяниб бўладими? Партияга суян!”. “Биринчи муҳаббатим” аслида нима ҳақида?

12-Сентабр, 14:14

“Алфия кампир менга пул, машҳурлик ва пойтахтдан уй берди”. Барно Тешабоева машҳур образининг кутилмаган муваффақияти ҳақида (видео)

“Алфия кампир менга пул, машҳурлик ва пойтахтдан уй берди”. Барно Тешабоева машҳур образининг кутилмаган муваффақияти ҳақида (видео)

5-Сентабр, 10:20