Daryo

Роналду: “Мен 1000 та гол урмоқчиман ва улар видеоёзувлар билан тасдиқланади”

“Ан-Насср” клуби ҳужумчиси фаолиятини якунлашдан олдин амалга оширмоқчи бўлган мақсади ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш45 966 кўришлар0 изоҳ4

Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлашдан олдин амалга оширмоқчи бўлган мақсади ҳақида гапирди.

Фото: Getty Images

“Мен 1000 та гол уришни мақсад қилганман, лекин бошқалардан фарқ шундаки, мен киритган барча голлар видеоёзувлар билан тасдиқланган”, дея Роналдунинг сўзларини келтиради Footmercatо нашри Тelefoot манбасига таяниб.

Ҳозиргача Роналду ўз фаолияти давомида 924 та гол урган, шундан 789 таси клуб даражасида, яна 135 таси эса Португалия терма жамоаси сафида киритилган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва тўртта голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Пеле 1363 та учрашувда 1279 та гол урган, дея ҳисобланиб Гиннес рекордлар китобига киритилган. Аммо ушбу голларнинг нечтаси расмий учрашувларда киритилгани номаълум.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар