Daryo

Саудия клуби Неймар билан шартномани бекор қилди

Жароҳатлар сабаб тикланишга кўп вақт сарфлаган футболчи жорий мавсумда 2 та ўйинда майдонга тушди

1 дақиқа ўқиш7 374 кўришлар0 изоҳ0

“Ал-Ҳилол” клуби бразилиялик ҳужумчи Неймар билан хайрлашганини эълон қилди. Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишга қарор қилган.

Клуб ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида бу ҳақда эълон қилди ва футболчига миннатдорлик билдирди.

“Раҳмат ва омад тилаймиз, Неймар”, дейилади матбуот хизмати хабарида.  

Аввалроқ Неймар фаолиятини 2013 йилга қадар ўйнаган “Сантос” клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таниқли инсайдер Романо ҳам ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда ёзди.

Жорий мавсумда Неймар “Ал-Ҳилол” сафида барча турнирлар доирасида атиги икки ўйинда майдонга тушган, бироқ бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмаган.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар