Daryo

Ҳинд киноси юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди

Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга уринмоқда

1 дақиқа ўқиш80 504 кўришлар0 изоҳ1

Болливуд юлдузи Саиф Али Хон уйига ўғри кириб, унга пичоқ билан ҳужум қилди. Актёр оғир тан жароҳатлар билан Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида касалхонага ётқизилди.

Воқеа 16 январга ўтар кечаси, актёр ва унинг рафиқаси — актриса Карина Капур Хон ҳамда уларнинг 7 ва 3 ёшли ўғиллари ухлаб ётган вақтда содир бўлган. Болалар ва Карина Капурга зарар етмаган.

“Кеча кечқурун номаълум шахс актёр Саиф Али Хоннинг уйига кириб, унинг хизматкори билан уришган, буни эшитган актёр аралашиб, эркакни ажратмоқчи бўлганда у пичоқ билан ҳужум қилиб, унга тан жароҳатлари етказган. Тергов иши қўзғатилиб, полиция жиноятчини қидирувга берган”, дейилади Мумбай полицияси баёнотида.

Фото: Hindustan Times

Актёрнинг яқинлари унинг уйида ўғрилик қилишга уриниш содир бўлганини айтишган. Мумбай касалхонаси маълумот беришича, Али Хонга олти марта умуртқа поғонаси ва бўйнига пичоқ санчилган. Ҳозирда унинг уйида ишлаган уч нафар ходим сўроқ қилинмоқда, улардан бири ҳам воқеа жойида жароҳат олган.

1993 йилдан бери Саиф Али Хон 60 дан ортиқ фильмларда, жумладан, Уилям Шекспирнинг “Отелло” асарига мослаштирилган “Омкара” фильми, “Муқаддас ўйинлар” сериалида суратга тушган. У “Муҳаббат кеча ва бугун” мелодрамаси, “Агент Винод” триллери ва “Гоага бориб келамиз” комедиясига продюсерлик қилган.

Фото: Times of India

Унинг биринчи никоҳи ҳавас қиларли бўлмади. Иккинчи турмуши — Раж Капурнинг невараси Карина Капур билан оила қурганига 10 йилдан ошди. Биринчи турмушидан актёрнинг икки фарзанди бор — қизи Сара Али Хон, у ҳам актриса ва ўғли Иброҳим Али Хон — Болливудда дебют қилиш арафасида. Иккинчи никоҳидан эса икки ўғли — Таймур ва Жеҳ исмли болалар вояга етмоқда.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

2024 йилда премьераси бўлиб ўтган энг қизиқарли Болливуд фильмлари (трейлер)

2024 йилда премьераси бўлиб ўтган энг қизиқарли Болливуд фильмлари (трейлер)

3-Октабр 2024, 19:58

Шоҳрух Хон, Амир Хон ва Саиф Али Хон: Болливуд юлдузларининг қизлари қандай кўринишга эга ва нималар билан банд? (фото)

Шоҳрух Хон, Амир Хон ва Саиф Али Хон: Болливуд юлдузларининг қизлари қандай кўринишга эга ва нималар билан банд? (фото)

11-Апрел, 11:52

Шоҳрух Хон, Салмон Хон, Айшвария Рай ва Сонам Капур: Болливуд юлдузлари ўртасидаги энг шов-шувли можаролар

Шоҳрух Хон, Салмон Хон, Айшвария Рай ва Сонам Капур: Болливуд юлдузлари ўртасидаги энг шов-шувли можаролар

4-Апрел, 14:55

Замонавий ҳинд сериаллари: мифология, тарих ва муҳаббат уйғунлигидаги ажойиб фильмлар

Замонавий ҳинд сериаллари: мифология, тарих ва муҳаббат уйғунлигидаги ажойиб фильмлар

29-Январ, 17:55

Ҳинд киноси юлдузларининг санъат йўлини танлаган фарзандлари

Ҳинд киноси юлдузларининг санъат йўлини танлаган фарзандлари

5-Январ, 09:55

Болливуд, Толливуд, Колливуд: ҳинд киноси алоҳида дунё эканини исботлайдиган қизиқарли фактлар

Болливуд, Толливуд, Колливуд: ҳинд киноси алоҳида дунё эканини исботлайдиган қизиқарли фактлар

30-Октабр 2025, 11:11

1,7 млн долларлик сумка ва минглаб заргарлик буюмлари: Осиёдаги энг бой одамнинг рафиқаси қандай кўринишга эга?

1,7 млн долларлик сумка ва минглаб заргарлик буюмлари: Осиёдаги энг бой одамнинг рафиқаси қандай кўринишга эга?

21-Октабр 2025, 13:55

Болливуд юлдузлари экранда чиройли кўриниш учун қандай таомларни истеъмол қилади?

Болливуд юлдузлари экранда чиройли кўриниш учун қандай таомларни истеъмол қилади?

17-Октабр 2025, 15:22