Daryo

IMDb рейтинги бўйича кино тарихидаги энг яхши 10 та мультфильм (трейлер)

Мультфильмлар ҳар қандай ёшдаги томошабинлар қалбига йўл топиб, уларни хаёлот, ҳис-туйғулар ва чуқур фалсафий мушоҳада оламига олиб кириш қудратига эга

2 дақиқа ўқиш58 792 кўришлар0 изоҳ0

Мультфильмлар ҳақида сўз борганда, кўпчилик дарҳол болалигини, ёрқин образларни ва ҳаяжонли воқеаларни эслайди. Бироқ бу санъат асарлари болалар учун оддий кўнгилочар восита бўлишдан анча узоқ. Улар ҳар қандай ёшдаги томошабинлар қалбига йўл топиб, уларни хаёлот, ҳис-туйғулар ва чуқур фалсафий мушоҳада оламига олиб кириш қудратига эга. Энг йирик кино портали IMDb фойдаланувчиларининг баҳоларига асосланган ҳолда, энг сара ўнта анимацион фильм рейтингини кўриб чиқишни таклиф этамиз.

“Ўйинчоқлар тарихи” (1995)

Айнан “Ўйинчоқлар тарихи” тўлиқ метражли анимация дунёсида компьютер графикасининг биринчи ютуғи бўлган. Бу фильм кинематографиянинг янги даврини очди, мультфильм Pixar студияси томонидан яратилган бўлиб, ўз ҳаёти билан яшайдиган ўйинчоқлар ўртасидаги дўстлик ҳақида ҳикоя қилади. Ҳақиқий дўст бўлиш нимани англатиши ҳақида кулгили ва шу билан бирга таъсирли ҳикоя.

IMDb бўйича баҳоси: 8,3

“Исминг” (2016)

Бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларнинг қалбини забт этган япон анимеси. Режиссёр Макото Синкай ҳаёти ғалати тушлар орқали боғланган икки ўсмир ҳақида ноёб ҳикоя яратди. Ушбу картина фантазия, драма ва романтика элементларини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, тақдир, севги ва ўз-ўзини излаш мавзуларига бағишланган.

IMDb бўйича баҳоси: 8,4

“Коко сири” (2017)

Pixar студияси томонидан яратилган “Коко сири” сизни Мексиканинг Ўликлар куни байрамининг ёрқин ва ранг-баранг дунёсига олиб киради. Мигел исмли болакайнинг нариги дунёга саёҳат қилади. Фильм бизни ота-боболаримизни эслаш ва оилавий анъаналарни қадрлашга ўргатади.

IMDb бўйича баҳоси: 8,4

“Ёнарқўнғизлар қабри” (1988)

Рўйхатимиздаги энг ҳаяжонли ва фожиали мультфильмлардан бири. Япон анимация устаси Исао Такахата томонидан яратилган бу асар Иккинчи жаҳон уруши давридаги икки етим бола ҳақида ҳикоя қилади. Йўқотишлар, омон қолиш ва инсон матонати мавзусини кўтарадиган чуқур драма ўчмас таассурот қолдиради.

IMDb баҳоси: 8,5

“Ўргимчак одам: Коинот тўри” (2023)

Ўргимчак одам ҳақидаги 2018 йилги муваффақиятли фильмнинг давоми. Янги қаҳрамонлар, ҳайратланарли визуал эффектлар ва чуқур сюжет ушбу мультфильмни барча комикслар ва супер қаҳрамонлар ишқибозлари учун севимли қилади.

IMDb 8,5

“Қирол шер” (1994)

Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар биладиган ва севадиган Дисней классикаси. Отасидан жудо бўлган ва тахт учун курашишга мажбур бўлган шервачча Симбанинг ҳикояси саргузаштлар, ҳазил ва чуқур маънога эга. Элтон Жон ва Тим Райснинг қўшиқлари эса ҳақиқий хитларга айланди.

IMDb бўйича: 8,5

“Руҳлар олами” (2001)

Барча даврларнинг энг буюк анимацион фильмларидан бири сифатида эътироф этилган Ҳаяо Миязакининг шедевр асари. Руҳлар ва сеҳр-жоду оламига тушиб қолган Тихиро исмли қизнинг ҳикояси ўзининг муҳити ва теранлиги билан сеҳрлаб қўяди. Фильм оддий нарсаларни қадрлашни, эркинлик учун курашишни ва ўзгаришлардан қўрқмасликни ўргатади.

IMDb бўйича баҳоси: 8,6

“Жинлар кушандаси” (2020)

Рейтингнинг мутлақ етакчиси — машҳур “Жинлар кушандаси” сериалига асосланган япон аниме-фильми. Қаҳрамонлар ва жинлар ўртасидаги ҳаяжонли жанг, ажойиб анимация ва чуқур ҳиссиётлар ушбу мультфильмни ҳақиқий ҳитга айлантирди.

IMDb бўйича баҳоси: 8,7

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар