Daryo

АҚШ қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди

Россия бу ҳақда олдиндан хабардор қилинган

1 дақиқа ўқиш26 176 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter

АҚШ Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда ушбу синовлар ўтказилган Ванденберг авиабазаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Twitter

Қайд этилишича, ракета 7 сентябрга ўтар кечаси кучли зарядсиз учирилган. Бундай синовлар қитъалараро баллистик ракеталарнинг муҳимлигига ишора қилади ва стратегик рақобат даврида ҳукмронлик учун калит ҳисобланади, дейди ҳарбийлар.

Синовлар бошланишидан олдин ҳам Ванденберг ҳарбий-ҳаво кучлари базаси веб-сайтида бу келгуси йиллар учун режалаштирилган ракета синовларидан бири экани ҳақида хабар берилган эди. Россия бу ҳақда олдиндан хабардор қилинган.

Синовни ишга тушириш дастурининг мақсади АҚШ ядровий кучларининг тайёргарлигини кўрсатиш ва ядровий тийиб турувчи воситаларнинг самарадорлигига ишонч ҳосил қилиш, деб таъкидлади АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари глобал зарба қўмондонлиги.

Minuteman III қитъалараро ракетаси оғирлиги 36 тонна бўлиб, ядровий зарядни ташишга қодир. У 24 000 км/соатгача тезликда уча олади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар