Daryo

“Тоттенҳэм” ёзда Абдуқодир Ҳусановни сотиб олади — Football Insider

“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи

1 дақиқа ўқиш40 411 кўришлар0 изоҳ0

“Тоттенҳэм” Микки ван де Вен жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш режаларини тезлаштирмоқчи, дея хабар беради Football Insider сайти.

23 ёшли Ван де Вен “Ман Сити”га қарши Карабао Кубоги доирасидаги учрашув вақтида тиззасидан олган жароҳати туфайли 4-6 ҳафтага сафдан чиқди.

“Шпорлар”нинг собиқ скаути Мик Браун 30 октябрь куни Football Insider нашрига берган интервьюсида клуб аввалдан ҳимояни мустаҳкамлашни ўйлаётгани ва ушбу жароҳатдан сўнг бу эҳтиёж энди долзарб бўлиб қолганини айтди.

Ҳимояни мустаҳкамлаш учун клуб 20 ёшли “Ланс” юлдузи Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда.

“Марказий ҳимоячи юқори даражада тажрибага эга эмас, у фаолияти давомида бор-йўғи 62 марта катта ўйинда майдонга тушган бўлса-да, шулардан 37 таси иккинчи Беларусь лигасига тўғри келади.

2023 йилда “Ланс”га ўтганидан бери у Францияда жуда ҳурматга сазовор бўлган истиқболли футболчига айланди, аммо катта ўзгаришга киришишдан олдин унга кўпроқ тажриба керак деган ҳис бор.

20 ёшли футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам 16 та ўйин ўтказди ва халқаро миқёсда мунтазам тўп сурмоқда. Клублар унга келажак учун яхши вариант сифатида қарамоқда”, дейилади хабарда. 

“Тоттенҳэм”дан ташқари АПЛнинг “Ньюкасл”, “Челси” ва “Вест Ҳэм” клублари ҳам “Ланс” ҳимоячисига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Ҳусанов ва “Ланс” жамоаси эртага, 2 ноябрь куни Парижда “ПСЖ”га қарши майдонга тушади.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар