Daryo

Кузнинг сокин оқшомида томоша қилиш учун 7 та мистик аниме

Анимеда 80 йиллар Европаси шунчалик аниқ тасвирланганки, гўёки вақт машинасида саёҳат қилаётгандек бўласиз

3 дақиқа ўқиш17 753 кўришлар0 изоҳ1

Поезддаги мафия уюштирган отишма, серияли қотилни фош қилиш учун вақтлар аро саёҳат, жодугарлар ови, лаънатланган мавжудот ҳақидаги ваҳимали эртак ҳамда урушдан кейинги Европадаги психологик детектив. Кузнинг сокин оқшомида иссиққина адёлга ўраниб томоша қилинадиган ғалати, сирли ва сеҳрли анимеларни баҳраманд бўлинг.

“Бугипоп ҳеч қачон кулмайди” (2019)

Секин ривожланадиган детектив ҳикоя, унда бир воқеа турли персонажлар томонидан очиб берилади. Бош қаҳрамон — Бугипоп исмли сирли мавжудот, у ўзига ўхшаш мавжудотларни излаб юради. Ундан ташқари, одамлар ўлимига сабабчи бўлган келгинди ва севгилисида шахсий бўлиниш белгилари бор деб ўйлайдиган оддий ўқувчи ҳам бор. Ҳар бир қисмда янги қаҳрамонлар ва кундалик ҳаётга сингиб кетган хавф ҳисси пайдо бўлади, лекин Бугипоп уларни ўз услубида ҳимоя қилади.

Бу триллер жанридаги ҳикоя ўлимлар ва жанг саҳналари билан бойитилган. Қаҳрамонлар инсон психологияси ҳақида чуқур мулоҳаза юритади ва буларнинг барчаси Кенсуке Ушио басталаган сеҳрли мусиқалар фонида содир бўлади.

“Робин — жодугар овчиси” (2002)

Дунёда ҳали ҳам жодугар ва сеҳргарлар одамлар орасида юрибди, уларни тутиш ва йўқ қилиш эса STN номли махсус ташкилотга юкланган. Асосий қаҳрамон Робин Япониядан келади ва STN бўлимида овчи сифатида фаолият юрита бошлайди. Аммо аслида унинг махфий вазифаси — ташкилот раҳбаридан буйруқ олган ҳолда, жодугарларни нима учун тирик тутишаётганини ва уларнинг қудрати кимга кераклигини аниқлашдир.

Бу мультфильм мистика, драма ва экшн элементларини бирлаштиради, секин ривожланадиган воқеалар эса ретроэстетика ва 2000 йиллар аниме ихлосмандлари учун мўлжалланган. Сценарий ва режиссюра Сюуко Мурасага, анимация эса Наоюки Ондага тегишли.

“Шовқин!” (2007)

1930 йиллар, Буюк депрессия даври, Америка. Чикагодан трансконтинентал экспресс йўлга тушмоқда ва тез орада икки мафия кланининг тўқнашувига айланиши мумкин. Ўққа тутиш жараёнида йўловчилар ва поезд ходимлари иштирок этади, аммо тез орада кўпчилик бу ердалиги тасодиф эмаслиги маълум бўлади.

Бу динамик ҳаракатли фильм бўлиб, томошабин кўплаб алоҳида қисмлардан тўлиқ манзарани йиғиши ва мафия аъзолари, ўғрилар, қадимда ўтган алкимёгарлар ва сирли эликсир орасидаги боғланишни ўзлари аниқлаши керак.

“Махлуқ” (2004)

Наоки Урасаванинг эпик детективи, аниме классикаси сифатида танилган асар. Бу ҳикоя япониялик ажойиб нейрохирург Kenzoу Темма ҳақида. У карьерасининг бошида сирли воқеалар ортидан бошидан яраланган бир болани қутқаради. Йиллар ўтиб, ўша бола қайтиб келади ва Темманинг кўз ўнгида одам ўлдиради. Нейрохирург ушбу жиноятнинг ягона гувоҳи ва гумондори бўлиб қолади. Энди у Марказий Европа бўйлаб узоқ сафарга чиқиб, ҳақиқий жиноятчини топиш ва Йохан Либерта исмли жиноятчи мавжудлигини исботлашга мажбур.

Криминал ва триллер жанрларига қарамай, “Махлуқ” ўзига хос ижобий таассурот қолдиради, 80 йиллар Европаси эса шунчалик аниқ тасвирланганки, гўёки вақт машинасида саёҳат қилаётгандек бўласиз.

“Қўрқинчли дўкон” (1999)

Ёш детектив Леон Оркот бир қатор қотилликларни текшириб, барча қурбонлар ўлимидан олдин сирли дўконга ташриф буюрганини билиб қолади. Дўкон эгаси граф Ди ўша дўконида ноёб уй ҳайвонларини сотади ва мижозлар билан махсус шартномалар тузади, бу шартномаларни бузиш эса даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқ бўлса ҳам, Леон бу сирли одам аслида нима сотаётганини аниқлашга бел боғлайди.

Бу классик триллер мистик мавжудотлар, шартномалар ва харизматик персонажлар билан тўлдирилган. Фақат тўрт қисмдан иборат бўлса-да, аниме тарихига мустаҳкам кириб, жанрнинг кейинги асарларига катта таъсир кўрсатган.

“Бегона қиз” (2022)

Шива исмли қизалоқ билан у Ўқитувчи деб атайдиган лаънатланган мавжудот ўртасидаги дўстлик ҳақида ғамгин ва сеҳрли эртак. Улар иккаласи ташландиқ қишлоқда истиқомат қилади, ўрмонда сайр қилишади, гуллар теришади ва резаворлардан пироглар пиширишади. Лаънат туфайли Ўқитувчи на таъм, на ҳид сезади, бироқ Шива доимо унинг ёнида бўлиб, ўз ҳис-туйғуларини баҳам кўришга тайёр. Уларнинг осойишта кундалик ҳаётини фақатгина бир-бирларига тегиб кетишнинг қатъий ман этилгани ва Шивани бу ғалати оламда таъқиб этаётган хавф-хатар бузади.

“Элейнанинг саёҳати” (2020)

Ёш жодугар Элейна орзуси йўлида кўп йиллар қунт билан ўқийди. У янги жойларни кўриш ва ажойиб одамлар билан танишиш учун саёҳатга чиқади. Уни хавф-хатар ва саргузаштлар, ғалати кашфиётлар ва кутилмаган учрашувлар кутмоқда.

Кучли ва харизматик қаҳрамоннинг саёҳати ҳақидаги сеҳрли эртак. Ҳар бир қисм турли жанрлардаги тугалланган ҳикоядир — уларнинг баъзилари сокин ва ғамгин, бошқалари чиндан ҳам қўрқинчли.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар