Daryo

Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўстматовга подполковник ҳарбий унвони берилди

Миллий гвардия қўмондони генерал майор Рустам Жўраев иштирокида Париж—2024 Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ тизим ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

1 дақиқа ўқиш29 202 кўришлар0 изоҳ0

Миллий гвардия қўмондони генерал майор Рустам Жўраев иштирокида Париж—2024 Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ тизим ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баҳодир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўстматовларга муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвонлари топширилди.

 

“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркиби орасида ўзларининг садоқати, жасорати ва мардлиги билан ўрнак бўлиб, устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва ёшлар орасида спортни тарғиб қилишга қўшган улкан ҳиссаси учун, капитан Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли ва капитан Дўсматов Ҳасанбой Маъруфжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондонининг рухсати билан навбатдан ташқари подполковник ҳарбий унвони муддатидан олдин берилди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи — Қиличов Тўлқин Махмурович, Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи — Рўзиохунов Раҳматжон Турсунович ҳамда бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи, Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси — подполковник Расулов Элшод Юнусович “Миллий гвардия фидойи ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўстматов Париж Олимпиадасида бош совринни қўлга киритди. Бу боксчиларнинг Олимпиададаги иккинчи олтин медали ҳисобланади.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар