Daryo

Париж—2024. Осиёда тенгсиз Ўзбекистон бокс терма жамоаси

Йўлланма йиғиш бўйича ўзбекистонликлар жаҳонда иккинчи ўринда қайд этилди

3 дақиқа ўқиш78 398 кўришлар0 изоҳ0

Франция пойтахтида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига роппа-роса 8 кун қолди.

 

“Дарё” Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар билан таништириб ўтади.

Қуйида бокс бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар ҳақида қисқача маълумот берамиз.


Эркаклар:

Ҳасанбой Дўстматов Маъруфжон ўғли 1993 йил 24 июнда Андижонда туғилган. 2016 йил Бразилияда ўтган Олимпиада чемпиони. Икки карра жаҳон ҳамда 3 бора Осиё чемпиони. 

Фото: “МОҚ”

Абдумалик Ҳалоков Анвар ўғли 2000 йил 9 апрель куни Бухорода туғилган. Жаҳон ва Осиё чемпиони ва совриндори, ёшлар ўртасидаги Олимпиада ўйинлари ғолиби.

Фото: Бокс федерацияси

 Руслан Абдуллаев 2002 йил Қорақалпоғистон республикаси, Амударё туманида туғилган. Жаҳон чемпиони (2023), Осиё чемпиони (2022), Ўзбекистон чемпиони (2021), ҳаваскорлар ўртасидаги халқаро ва республика турнирларининг кўп карра ғолиби.

Фото: IBA

Асадхўжа Мўйдинхўжаев Зоҳиддинхўжаевич 2001 йил 8 май куни Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. 2023 йил ўтказилган жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби ва 2022 йилда Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори.

Фото: IBA

Тўрабек Ҳабибуллаев Шукрилло ўғли 2004 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2022 йили ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби. 

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Лазизбек Муллажонов Ҳасанжон ўғли 1999 йил 13 май куни Фарғонада туғилган. Жаҳон чемпионати бронза медали ҳамда Осиё чемпионати олтин медал соҳиби.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Баҳодир Жалолов Исомиддин ўғли 1994 йил 8 июль куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. 2020 йилда Токиода ўтказилган Олимпиада чемпиони, бир неча бор Осиё ҳамда жаҳон чемпиони.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Аёллар: 

Сабина Бобоқулова Комилжоновна. 2003 йил 29 июль куни Бухоро вилоятининг Олот туманида таваллуд топган.

Сабина БААнинг Дубай шаҳрида 2019 йил ўсмирлар, 2021 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатларида олтин медални қўлга киритган. 2022 йил Тошкент, 2023 йил Бангкок шаҳарлари мезбонлик қилган U22 ёш тоифасидаги қитъа биринчиликларида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган.

Нигина Ўктамова Жасур қизи 2003 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 2021 йилнинг апрелида Польшада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Бундан ташқари, Нигина бир қатор ёш тоифаларида қитъа биринчилиги, шунингдек, кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари қаторидан жой олган. 2021 йил Ўзбекистонда қизлар ўртасида “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” номинациясида ғалаба қозонган. Халқаро майдондаги натижалари натижалари эвазига давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Ситора Турдибекова Шавкат қизи 2002 йил 20 май куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида таваллуд топган. 

Турдибекова 2021 йил катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. 2022 йил Тошкентда ўтган U-22 қитъа биринчилигида бронза, 2023 йил Бангкок мездонлик қилган айни шу тоифадаги чемпионатда эса кумуш медал соҳибига айланган. Кўрсатган натижалари эвазига “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Навбаҳор Ҳамидова Нишон қизи 2001 йил 7 февраль куни таваллуд топган. 2022 йил Иорданияда катталар ўртасидаги, 2023 йил Таиландда ўтган U-22 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида олтин медалга сазовор бўлган. 2023 йил Ҳиндистон мезбонлик қилган дунё биринчлигида бронза медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси жаҳонда лицензия йиғиш бўйича иккинчи ўринда турибди. Терма жамоа 4 йилликнинг нуфузли турнирига 11 та вазн тоифасида иштирок этади. Ушбу натижа билан Ўзбекистон термаси Осиё қитъасида биринчиликни қайд этди.

Марказий Осиёда бокс бўйича Олимпиадага йўлланма йиғиш бўйича кўрсаткичлар қуйидагича: 

  • Ўзбекистон — 11 та
  • Қозоғистон — 10 та
  • Тожикистон — 3 та
  • Қирғизистон —1 та
  • Туркманистон — 0

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар